Алаба "Реал" билан шартнома бўйича келишувга эришди

Alisher
29 мар 2021, 11:58
"Бавария"дан эркин агент мақомида кетадиган ҳимоячи Давид Алаба фаолиятини қаерда давом эттириш борасида бир қарорга келди.

28 ёшли австриялик футболчи фаолиятини Мадриднинг "Реал" клубида давом эттиради. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар бермоқда.

Томонлар 2025 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган шартнома бўйича келишувга эришишди. Ўйинчининг маоши бир мавсум учун 12 миллион еврони ташкил этади.

Австриялик футболчи "Бавария"да 2009 йилдан бери ўйнайди. Алаба жорий мавсум Бундеслига доирасидаги 24та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол ва 1та ассист қайд этди.

[instagram]

 [/instagram]

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/FabrizioRomano

Сўнгги янгиликлар

Барча ›