"Ал Жаиш"га учта техник мағлубият ёзилди ёхуд "Бунёдкор" иккинчи ўринда! (1 апрель ҳазили)

Narzulla Saydullayev
1 апр 2014, 07:00
Осиё чемпионлар лигаси "B" гуруҳида иштирок этаётган Қатарнинг "Ал Жаиш" клуби регламентни бузгани учун жазоланди.
Гап шундаки, "Бунёдкор" билан бир гуруҳда ўйнаётган "Ал Жаиш" ОЧЛдаги легионерлар лимитини бузган. Бу ҳолатга "Ал Фатҳ" клуби мутасаддилари эътибор қаратишган.

ОЧЛда клублар 3+1 легионерлар лимитидан фойдаланиш ҳуқуқига эгалар. "Ал Жаиш" сафида гуруҳ босқичида Андерсон Мартинс, Нилмар (иккиси Бразилия), Жирес Кембо Экоко (Франция), Муҳаммад Матнани (Тунис), Рами Фаёз (Иордания) ва Сеул Ки Го (Жанубий Корея) каби легионер футболчилар майдонга тушишди. Бу ҳам етмагандек Вагнер Рибейро (Бразилия) ҳар учала ўйинда захира футболчилари орасида қайд этилган.



ОФК бу вазиятни ўрганиб чиқиб Қатар клубининг барча ўйинларига техник мағлубият ёзди, рақиб жамоаларга эса техник ғалабалар берилди. "Ал Жаиш" устози тунислик Набил Маълул эса ОЧЛда ҳам худди ЕЧЛ каби легионерларга лимит йўқ деб ҳисоблагани учун футболчиларни майдонга туширганини маълум қилган. Аммо ОФК ўз қарорини ўзгартирмади.

Шундан сўнг, "B" квартетидаги вазият тубдан ўзгариб кетди.

25 мартдаги вазият

ЖамоаЎЮДМТ-НОчк
1Ал Жаиш31202 - 15
2Фулад31202 - 15
3Бунёдкор30212 - 32
4Ал Фатҳ30210 - 12

1 апрелдаги вазият

ЖамоаЎЮДМТ-НОчк
1Фулад32102 - 17
2Бунёдкор31201 - 15
3Ал Фатҳ31110 - 14
4Ал Жаиш30030 - 00

Энди "Бунёдкор" гуруҳда иккинчи ўринга чиқиб олди. Агар бугун "қалдирғочлар" ғолиб бўлишса биринчи ўринга чиқиб олишади.

Албатта, бу 1 апрель ҳазили эди.


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›