"Ал-Шабаб" дуранг ўйнади, Азизбек Ҳайдаровда 90 дақиқа

Aziz Tukhtamuradov
22 сен 2015, 08:35
БАА чемпионати 3-тури доирасида Азизбек Ҳайдаров фаолият олиб бораётган "Ал-Шабаб" жамоаси ўз уйида икки очко йўқотди.

Бирлашган Араб Амирликлари Про-Лигасининг 3-турида "Ал-Шабаб" жамоаси ўз уйида "Дибба Ал Фужайра" клубини қабул қилиб 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади.

Ҳамюртимиз одатга кўра ўйинни тўлиқ ўтказди. "Ал Шабаб" 7 очко билан мусобақа жадвалининг 4-поғонасида бормоқда. Жамоа кейинги ўйинни 26 сентябрь куни сафарда "Банияс"га қарши ўтказади.

БАА Про-Лигаси

"Ал-Шабаб" - "Дибба Ал Фужайра" 0:0



Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: championat.asia