UZ

Сўнгги янгиликлар

17:36Энцо Фернандес учун мавсум якунланди  0 17:09Беллингем ва Родриго "Реал Сосьедад"га қарши ўйинни ўтказиб юборади  2 16:55Саад Ал-Шеҳри: "Ушбу мусобақадаги таркибимиз, икки йил аввал чемпионликни қўлга киритган таркибимиздан кучлироқ"  10 16:28Футбол олами. 16:0, "Динамо" - "Насаф" 3:3 ва бошқа ўйинлар: Ўзбекистон кубоги 2-тури ҳақида батафсил   0 16:19Энди расман: Лапорта Хави янги мавсумда ҳам "Барселона"да қолишини маълум қилди  8 16:00"Челси"нинг икки футболчиси ёзда Саудия Арабистонига кўчиб ўтиши мумкин   3 15:31Осиё Кубоги. Ўзбекистон Саудия Арабистонига қарши тўлиқ оқ либосда ўйнайди  10 15:09Ўзбекистон кубоги. 3-тур расмийлари маълум  4 14:23"Челси" "Арсенал"га йирик ҳисобда имконият бой берилгач, Почеттинони ишдан ҳайдаши мумкин  6 14:08Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе Саудия Арабистонига қарши кечадиган баҳс олдидан нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  28 13:56"Манчестер Юнайтед" Марсьялнинг нархини эълон қилди  4 13:32Гвардиола Канселунинг келажаги ҳақида фикр билдирди  0 13:05"Шеффилд Юнайтед" АПЛ антирекордини ўрнатди  0 12:37Давлат Турдиалиев таваллудига 62 йил тўлди   11 12:04"Челси" скаутлари "Милан дерби"сини стадиондан кузатишган  3

ОЧЛ-2019. "Локомотив" Қатарда "Ал Райан"га ютқазди Янгиликлар

ОЧЛ-2019. "Локомотив" Қатарда "Ал Райан"га ютқазди

Осиё Чемпионлар лигасининг "B" гуруҳи 2-тур доирасидаги "Ал Райан" - "Локомотив" учрашувида вакилларимиз ғалабани сақлаб қолишолмади.

Аль-Раян

Лукка - 38', Гельмин Ривас - 58'

Лига чемпионов АФК. Группа B . 2-тур

11/03/2019, 19:35

1
:
2
Тугади

Локомотив Ташкент

Diyor Turopov - 4'

45'
90'
38'  Лукка
58'  Гельмин Ривас
68'  Abdulrahman Al Harazi (Abdulrahman Al Karbi)
71'  Гельмин Ривас (Хальфан Ибрахим)
82'  Sebastian Soria (Ahmed Al Sayed)
4'  Diyor Turopov
68'  Davron Khashimov (Shukhrat Mukhammadiev)
76'  Diyor Turopov (Alisher Shogulyamov)
84'  Jamshid Iskandarov (Arslanmyrat Amanov)
 


ОЧЛ-2019. "B" гуруҳи, 2-тур.

"Ал Райан" - "Локомотив" 2:1

Қатар, Доҳа шаҳри. “Жассим бин Ҳамад” стадиони.

Голлар: Лукка (38), Ривас (58) - Диёржон Туропов (4, ассист: Абдухолиқов)

"Ал Райан": 1. Фаҳад Юнис, 2.Муҳаммад Ал Аэлдин, 3.Ривас (11.Иброҳим Ҳалфан, 71), 5.Траоре, 7.Абдулраҳмон Ал Ҳарази (6.Алдулраҳмон Ал Корби, 68), 9.Лукка, 10.Родриго Табата, 13.Виера, 21.Муҳаммад Жума,  22.Кох Мёнг-Жин, 23.Себастьян Сория (32.Аҳмед Эль Сайед, 82).

Захира: 12.Муҳаммад Саййар, 4.Муса Ҳарун, 15.Мувафак Авад, 28.Абдулазиз Эйса.

"Локомотив" (4-3-3): 35. Жавоҳир Илёсов - 33. Олег Зотеев, 20. Ислом Тўхтахўжаев, 5. Анзур Исмоилов, 24. Давронбек Ҳошимов (28. Шуҳрат Муҳаммадиев, 68) - 77. Диёржон Туропов (70. Алишер Шоғуломов, 77), 23. Йован Жокич, 8. Жамшид Искандеров (71.Арслонмурот Аманов, 84) - 10. Сардор Мирзаев, 17. Ҳусниддин Ғофуров, 11. Тимурхўжа Абдухолиқов.

Захира: 12. Маъмур Икромов, 9. Филипп Райевац, 88. Игорь Йелич, 19. Авазбек Ўлмасалиев.

Огоҳлантиришлар: Туропов, Зотеев.


                         МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ


- ЎЙИН ТУГАДИ! 

90. Ўйиннинг асосий вақтига 5 дақиқа қўшиб берилди.

89. "Локомотив" жамоасининг ҳимоядаги "ўйини" голга олиб келишига сал қолди.

88. Уҳҳҳҳҳҳҳҳҳҳҳ! Бурчак зарбасидан сўнг Анзур Исмоилов боши билан кучли зарба йўллади. Тўпни дарвозабон бартараф этди. Қайтиб майдонга тушган тўпни эса ҳимоячи ўз дарвозаси чизиғи олдидан қайтариб юборди.

- Ниҳоят! Арслонмурот Аманов майдонга тушди. Жамшид Искандеров захирага олинди.

- "Ал Райан"да охирги ўзгариш: Сория ўрнига Аҳмед Эль Сайед майдонга туширилди.

- "Локо" захирасида доим битта легионер футболчиси ўтириши керак шекилли. Филип Раевац ҳозир шу ишни қилмоқда. Ёки Арслонмурот Аманов борасида ҳам шундай дейиш мумкин. Нега унда олинди, деган савол уйғонади. 

78. Захирадан майдонга тушган Алишер Шоғуломов оддий вазиятда тўпни қабул қила олмади. Натижада қулай вазият кўкка совурилди.

- "Локо"да яна ўзгариш: Диёр Туропов ўрнига Алишер Шоғуломов майдонга туширилди.

73. "Локомотив"нинг ҳужумлари якунига етмасдан узлиб қолмоқда.

- "Ал Райан"да яна ўзгариш: Ривас ўрнига Иброҳим Ҳалфан майдонга туширилди.

69. Хавфли ҳужум! Жавоҳир Илёсов жамоасини муқаррар голдан қутқариб қолди.

- Ўзгаришлар: "Ал Райан" сафида Ал Ҳарази ўрнига Корби майдонга туширилди. "Локо"да эса Даврон Ҳошимов ўз ўрнини Шуҳрат Муҳаммадиевша бўшатди.

66. "Ал Райан" энди тактик ўйин таклиф этмоқда. Тўп назорати "Локо"да, лекин ҳужумларни тугатиш борасида оқсақланмоқда.

62. Бемалол биринчи рақам билан, ҳужумкор ўйнаса бўладиган рақибга қарши ўйинда "Локо" қийналиб қолмоқда. Натижадан келиб чиқиб ўйнаш режаси иш бермади. "Ал Райан"га қарши ҳужумкор, жанговор ўйнаш керак. Уларнинг энг бўш нуқтаси ҳимоя. Ҳужуми эса жуда ўткир ва кучли. Қария бўлсада ижрочилари кучли. Айнан шу жиҳат ҳал қилувчи ролни бажармоқда.

- Гол ўтказилган вазиятда тўпни Ислом Тўхтахўжаев қайтариши мумкин эди. Бироқ ҳимоячи ортида ҳеч ким йўқ деб ўйлаб тўпга тегинмади. Натижада эса орқада турган Ривас учун бу айни муддаога айланди.

58. Гол! Ривас! "Ал Райан" ташкил этган ҳужумни иккинчи қаватда бартараф этмоқчи бўлган Анзур Исмоилов тўпни рақиб футболчиси Сорияга "совға" қилди. Куинтана эса "прострел" билан Ривас томон тўпни оширди. Йўл-йўлакай тўп ҳимоячилардан ўтиб очиқ турган Ривасга бориб тушди. Футболчи бир ҳаракат билан осонликча ҳисобни жамоаси фойдасига оширди - 2:1.

56. Ҳусниддин Ғофуров яхши вазиятга чиқди. Аммо унинг зарбаси йўлига ҳимоячи ғов бўлди. Барчак зарбаси. Лекин бундан "темирйўлчилар" наф чиқара олишмади.

53. Туропов чамаси 18 метрлар масофадан гол урмоқчи бўлди. Аммо унинг зарбаси мўлжалга аниқ бормади.

51. Ўйин темпи биринчиси каби жуда секин бошланмоқда.

Қатар нашрлари "Локо"нинг голи ўйиндан ташқари ҳолатдан урилгани ҳақида бонг уришмоқда

48. Ортиқча шовқинсиз бошланган иккинчи таймда ҳозирча майдон эгалари тўпга эгалик қилишмоқда.

46. Иккинчи тайм бошланди.

Биринчи бўлимдаги "қайноқ" фотосуратларни томоша қилинг:


- Биринчи тайм тугади. Танаффус!

45. Биринчи бўлимга 2 дақиқа вақт қўшиб берилди.

"Локомотив"ни қўллаб-қувватлаётган мухлислар


41. Ўйин тизгинини ўз қўлига олган "Ал Райан" маҳорат эвазига ҳисобни тенглаштирди.

38. ГОЛ! ЛУККА! Сен урмасанг, сенга гол уришади. "Локомотив" сал аввал ажойиб вазиятдан фойдалана олмади. "Ал Райан" эса жавоб ҳужумида ҳисобни тенглаштирди. Марказдан уюштирилган ҳужум чап томондан жарима майдончаси ичига кириб келган Лукка орқали ривожлантирилди. Айнан легионер футболчи бу вазиятда масалан ҳал этди. Дарвозанинг яқин бурчагина йўналтирилган кучли зарбани Жавоҳир Илёсов бартараф этишга улгурмади - 1:1.

36. "Ал Райан" ўйинни "Локомотив" майдончаси тарафга кўчиришга ва тизгинни ўз қўлига олишга эришди. Лекин ҳужумларидан ҳозирча наф чиқара олмади. "Локо"да эса қарши ҳужумда ажойиб вазият юзага келди. Абдухолиқов ва Зотеев ажойиб комбинация орқали чиройли юришни амалга оширди. Лекин Зотеев ўзи учун ноқулай бўлган ўнг оёғида кутилганидек зарба беролмади.

33. Энди "Ал Райан" стандарт вазиятига эга чиқди. Табата томонидан тепилган зарбани Илёсов қайтариб юборди ва рақиб футболчиси билан тўқнашиб кетди. Тўқнашув натижасида Илёсовнинг бошига рақиб футболчисининг тиззаси тегди. Бироқ ҳаммаси жойида. Жавоҳир ўйинни давом эттиради.

31. "Локомотив" жарима зарбаси тепиш ҳуқуқини қўлга киритди. Аммо бундан наф чиқара олишмади.

28. "Ал Райан" аста-аста ўйин тизгинини ўз қўлига олмоқда.

27. Огоҳлантириш: Диёр Туропов майдон марказида рақибга нисбатан қоидани бузгани учун. 

25. "Ал Райан" аста-секинлик билан бемалол жарима майдончаси ичига ёриб кирди. Яхши ҳужум уюштирилди, лекин Жавоҳир Илёсов ўз вақтида тўпга чиқиб келиб, хавфли вазиятни жамоаси фойдасига юмшатди. Баракалла!

23. Майдон эгаларининг жавоб ҳужуми. Родриго Табатанинг зарбасига аниқлик етишмади. Табатанинг зарбаси жуда кучли ва хавфли. Эсдан чиқармаслик лозим.

22. "Локо"дан хавфли ҳужум! Ажойиб комбинация орқали ташкиллаштирилган ҳужумни жарима майдончаси ичида пайдо бўлган Зотеев самарали якунлай олмади. Ҳужумга беш, аммо зарбага эмас. Олег қулай вазиятни кўкка совурди.

20. "Локомотив" биринчи рақамда, майдон эгалари иккинчи рақамда ўйнашмоқда. Аммо бу консентрацияни бир зумга бўлсада йўқотишга имконият бермайди. Хотиржамлик яхши, аммо эҳтиёткорликни унутмаслик керак.

18. "Ал Райан"нинг жуда бўш ва секин ўйнаётгани "Локо"нинг диққат эътиборини бироз пасайтириб юбормоқда. Аммо мезбонлар футболчиси Ривас томонидан берилган кучли зарба хавфли, аммо бироз ноаниқ кетди. Ўйин суръатига қараб бўшашиш ярамайди, рақиб сафида яримта имкониятни голга айлантира оладиган ижрочилар мавжуд.

16. Ўйин суръати анча паст. "Локо" хотиржам ўйнамоқда. "Ал Райан"да асосан ёши катта футболчилари ўйнаётгани учун ҳам жамоа ўйини жуда секин чиқмоқда.

14. Ўйин ҳозирча майдоннинг иккинчи ярмида ўтмоқда, "Ал Райан" майдончаси олдида.

10. Ўйин тизгини тўлиқ "Локо" қўлида. "Ал Райан" ҳозирча ўз майдончаси олдида ҳимояланиш билан банд.

7. "Локо"дан яна бир хавфли ҳужум. Жокичнинг жарима майдончасига оширган тўпини Абдухолиқов боши билан дарвозага йўлламоқчи бўлди. Аммо зарбага аниқлик етишмади.

6. Урилган голдан сўнг "Локомотив" хотиржамлик билан тўпни назорат қилмоқда. Мезбонлар эса ҳозирча ташаббусни рақибдан олиб қўйиш билан овора. 

- "Локомотив"нинг илк ҳужуми самарали якунланди. Сардор Мирзаев-Тимурхўжа Абдухолиқов-Диёр Туропов учлиги уюштирган ҳужум голга айланди. Абдухолиқовнинг марказ узатган тўпини Туропов осонлик билан дарвозага жойлаб қўйди - 0:1.

4. ГООООООООООООООООООЛ! ДИЁР ТУРОПОВ! 

1. "Ал Райан" илк ҳужумини уюштирди. Лукка узоқ масофадан кучли зарба орқали Илёсовни текшириб кўрмоқчи бўлди. Аммо зарба мўлжалга аниқ бормади.

- УЧРАШУВ БОШЛАНДИ! Олға "Локо", омад!

- Жамоалар ОЧЛ мадҳияси садолари остида майдонга чиқиб келишмоқда.

- "Локомотив" янги мавсумдаги УЧИНЧИ расмий учрашувини ўтказмоқда. Ўзбекистон Суперкубоги ва ОЧЛ биринчи тур доирасидаги баҳсларда иштирок этишга улгурди. Ҳар иккаласида ҳам жамоа ғалаба қозонган. Бу шунчаки маълумот учун :-)

- Қувонарлиси, стадионга Доҳада истиқомат қилаётган Тошкентдан борган ўзбекистонлик мухлислар "Локо"ни қўллаб-қувватлашга келишган.


"Локомотив"нинг янги мавсумдаги етакчи ҳужумчиси - Тимурхўжа Абдухолиқов ҳозирча майдонни голсиз тарк этмаяпти


"Локомотив"нинг икки трансфери - Йован Жокич & Авазбек Ўлмасалиев


Жароҳатидан фориғ бўлган Шуҳрат Муҳаммадиев эндиликда жамоага яқиндагина келган Даврон Ҳошимовни асосий таркибдан чиқариб юбориш учун рақобатга киришади


"Қўқон-1912"да порлаган, "Бунёдкор"да тўлиқ очилолмаган, "Локо"га ўтган сербиялик Филип Раевац ҳозирча ўз имкониятини захирада ўтирган ҳолда кутмоқда


- "Локо" устози Андрей Фёдоров ўйиндан аввал флеш-интервью бермоқда. Қизиғи, мазкур жараёнда таржимон вазифасини унинг ёрдамчиси Мирко Йеличич бажармоқда

- Айни пайтда "Локомотив" жамоаси ўйин бўладиган  “Жассим бин Ҳамад” стадионига етиб келишган ва жамоанинг бугунги баҳсдаги асосий таркиби маълум қилинди.

- Ассалому алайкум қадрли футбол мухлислари! "Локомотив" бугун Доҳада ОЧЛ гуруҳ босқичидаги рақиби "Ал Райан" меҳмони бўлмоқда. Ўтган турда муҳим ғалаба орқали мусобақани бошлаган "темирйўлчилар" Саудия Арабистонидан "тарсаки" еб келган "Ал Райан" билан беллашишади. Кайфият ҳар иккала жамоада ҳар хил. "Ал Райан" ўтган турдаги мағлубиятдан сўнг бош мураббийини истеъфога чиқарди. Айни пайтда эса "Ал Райан"ни янги мутахассис Жилсон Соуза ўз бошқарувига олди.

Аль-Раян

Лукка - 38', Гельмин Ривас - 58'

Лига чемпионов АФК. Группа B . 2-тур

11/03/2019, 19:35

1
:
2
Тугади

Локомотив Ташкент

Diyor Turopov - 4'

45'
90'
38'  Лукка
58'  Гельмин Ривас
68'  Abdulrahman Al Harazi (Abdulrahman Al Karbi)
71'  Гельмин Ривас (Хальфан Ибрахим)
82'  Sebastian Soria (Ahmed Al Sayed)
4'  Diyor Turopov
68'  Davron Khashimov (Shukhrat Mukhammadiev)
76'  Diyor Turopov (Alisher Shogulyamov)
84'  Jamshid Iskandarov (Arslanmyrat Amanov)

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика