

"Сўнгги пайтларда тарқалган сохта хабарлардан фарқли ўлароқ, шуни айтмоқчиманки, мен ҳеч қандай клуб билан музокара олиб бораётганим йўқ.
Мен "Ал Насср"ни тарк этмоқчи эмасман.
Бу ерда ўйнашни яхши кўраман, яқинда шартномамни 3 йилга узайтирдим", – деди 29 ёшли футболчи.
Аввалроқ "Ал Насср" Араб Чемпионлар Кубогида Марокаш клубини енгиб, ярим финалга йўл олди.



