"Ал Насср" Эдерсонга жуда катта маош таклиф қилмоқда
05 июл 2024 21:18
Янгиликлар
"Ал Насср" Эдерсонга жуда катта маош таклиф қилмоқда
Дарвозабон Саудия Арабистонига йўл олиши мумкин.
"Манчестер Сити" дарвозабони Эдерсонга Саудия Арабистонидан таклиф бўлаётгани ҳақида хабар қилинганди. "Ал Насср" клуби "Сити" Киперига ҳафтасига 600 минг евро маоши беришга тайёрлиги маълум бўлди. Бу Эдерсон "Сити"да топадиган пулдан уч баробар кўп ҳисобланади. Бу даражадаги катта маошни "Сити" ҳеч қанақасига таклиф қила олмайди.
"Манчестер Сити" Эдерсонни сақлаб қолмоқчи. Агарда дарвозабон кетиш ниятини билдирса, "Сити" уни сотишга тайёр. Инглиз клуби иккинчи рақамли дарвозабон Штефан Ортега билан шартномани узайтирганидан сўнг вазиятга бироз босиқлик билан қарамоқда.
Маълумот учун, Эдерсон ўтган мавсум АПЛда 33 та ўйинда майдонга тушиб, 13 та ўйинда дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Жирона" "Барселона"ни мағлуб этди! Ямалда омадсиз пенальти, якунда эса муштлашув
Ла Лига. Бир неча кун олдин "Барселона"ни тор-мор этган "Атлетико" чемпионат аутсайдерига йирик ҳисобда мағлуб бўлди ва тўртинчи ўринга тушиб кетди
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади
"Реал"ни мусобақадан чиқариб юборишни истайман!" — Моуринью Арбелоа ва Мадрид ҳақида гапирди
Фикрлар