

"Evening Standard" хабарига кўра, унинг хизматларига "Ал Наср" томонидан қизиқишлар бўлмоқда. Олдинроқ уни "Ал Ҳилол" ҳамда "Ал Иттиҳод" ўз таркибига қўшиб олиш нияти борлиги маълум қилинганди.
Ундан ташқари, футболчига "Милан" ҳам таклиф жўнатишга тайёрланмоқда. Бироқ футболчининг ўзи ҳам Саудия Арабистонига кетишни маъқул кўрмоқда. Ушбу мавсумдан кейин унинг Лондон клуби билан шартномаси якунланади.
Ушбу мавсумда Заа "Пэлас" таркибида 19 ўйинда қатнашиб, 6 гол ва 2 ассист қайд этди.



