

Саудияликлар футболчи учун инглиз жамоасига 200 миллион фунт (234 миллион евро) тўлашга тайёр. Агар бу келишув амалга ошса, дунё тарихидаги энг қиммат трансфер бўлади.
Эслатиб ўтамиз, Салоҳ “Ливерпуль” сафида 2017 йилдан бери ҳаракат қилиб келади. У жорий мавсум 27 та учрашувда майдонга тушиб, 18 та гол урди. Ҳозирда футболчи жароҳатини даволаш билан банд.



