

Хабарингиз бор, кеча Осиё чемпионлар лигасида 2019 йилги мавсумнинг биринчи финал ўйини ўтказилди. Бунда Саудия Арабистонининг "Ал Ҳилол" клуби ўз майдонида Япониянинг "Урава Редс" жамоасини қабул қилиб 1:0 ҳисобида зафар қучди.
Учрашувнинг 60-дақиқасида Андре Карильо томонидан киритилган гол "Ал Ҳилол"га ғалаба келтирди. Табиийки ўйиндан кейин майдон эгаларининг қувончи чексиз эди. Жавоб учрашуви икки ҳафтадан сўнг Япониянинг Саитама шаҳрида бўлиб ўтади.










