"Ал Ҳилол" яна бир ТОП трансферни амалга оширмоқда

Khoja
22 авг 2024, 11:05
"Ал Ҳилол" навбатдаги трансферига яқин.

Саудияликлар "Манчестер Сити" ҳимоячиси Жоау Канселуни сотиб олишга яқин. "Шаҳарликлар" ушбу трансфердан 30 миллион евро ишлаб олади. Футболчининг ўзи эса янги жамоаси билан 3 йиллик шартнома имзолайди.

Аввалроқ, "Манчестер Сити" "Барселона" билан ҳимоячининг трансфери бўйича келиша олмаганди.

Ҳимоячи ўтган мавсумни "Барселона" сафида ижарада ўтказди. У барча мусобақаларда 42та ўйинда майдонга тушиб, 4та гол ва 5та ассист қайд этди.

Ўхшаш янгиликлар


KhojaМуаллиф
Манба: sky sports