"Ал Ҳилол" яна бир шов-шувли трансферни деярли ҳал қилди

Alisher
27 авг 2024, 20:42
"Бавария" Кингсли Команни "Ал Ҳилол"га сотишга тайёр.

Инсайдер Фабрицио Романонинг хабарига кўра, Саудия клуби 28 ёшли вингер билан шартнома имзолаш бўйича йирик таклиф берди.

"Бавария" раҳбарияти "Ал Ҳилол"нинг таклифини қабул қилишга ва Команни саудияликларга сотишга тайёр.

Ҳозирда якуний қарор ўйинчининг ўзида қолмоқда, француз ҳозирча келажаги борасида аниқ жавоб бермади.

Команга шунингдек АПЛнинг бир неча клублари ва "Барселона" қизиқмоқда.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: x.com/FabrizioRomano

Сўнгги янгиликлар

Барча ›