"Ал Ҳилол" "Бунёдкор" билан ўйинга тайёргарликни давом эттиряпти

Narzulla Saydullayev
12 май 2014, 16:15
"Ал Ҳилол" "Бунёдкор" билан чоршанба куни бўлиб ўтадиган ОЧЛ нимчорак финал жавоб ўйинига тайёргарликни давом эттирмоқда.
Якшанба кунидан бошланган жараёнда барча футболчилар қатнашяпти. Кеча енгил жисмоний машқларни бажариш, ўйинни техник тарафдан яхшилаш устида ишланди. Бразилиялик Тиаго Невес сафга қайтган ва машғулотларда кўнгилдагидек қатнашмоқда.

Ўтган ҳафтада "Ҳилол" билан шартномани уч йилга узайтирган икки футболчи - Ёсир Ал Қаҳтони ва Муҳаммад Ал Шлҳуб "Бунёдкор" билан баҳсдан кейин БААнинг Абу Даби амирлигида жойлашган Ал Айн шаҳрига жўнаб кетишади. Бу ўйинчилар БААнинг "Ал Айн" жамоаси сафида "Манчестер Сити"га қарши ўтказиладиган учрашувда Амирликлар клуби шарафини ҳимоя қилишади.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›