"Ал-Аҳли" - "Ал Жайиш". Сардор Рашидов асосий таркибда

Aslanov Jasurbek
22 дек 2015, 17:28
Бугун Тошкент вақти билан соат 18:00да "Ал-Аҳли" ва Ўзбекистон терма жамоаси ярим ҳимоячиси Сардор Рашидов тўп тепадиган "Ал Жайиш" ўртасида Қатар Юлдузлар лигасининг 14-тур учрашуви бўлиб ўтади.

Тошкентнинг "Бунёдкор" собиқ ярим ҳимоячиси Сардор Рашидов ўйинни асосий таркибда бошлайди.

Эслатиб ўтамиз, Рашидов Қатар чемпионатининг 13та учрашувида 9та гол уришга муваффақ бўлган. Қатар Юлдузлар лигаси турнир жадвали билан сайтимизда танишиб олишингиз мумкин.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.asia