UZ

Сўнгги янгиликлар

00:45Роналду Globe Soccer талқинига кўра Яқин Шарқда йилнинг энг яхши ўйинчиси бўлишга номзод  0 23:50"Барселона" "Камп Ноу"даги очилиш ўйини учун сюрприз тайёрлаб қўйилганини маълум қилди  1 23:28ЎФА Туркиянинг етакчи қурилиш компаниялари билан учрашув ўтказди. Унда Янги Тошкент Марказий футбол ўйингоҳини бўйича лойиҳалар тақдим этилди  5 23:10"Барселона" 2022/23 йилги мавсумнинг охирида "Бавария"га бонус тўламаслик мақсадида Левандовскидан бошқа гол урмасликни сўраган  0 22:35Фабио Каннаваро: "Сафар энди бошланмоқда, бироқ биз тўғри йўлдамиз"  11 21:51"Бавария" ва "Барса" Гримальдога қизиқиш билдирмоқда  2 21:35Суперлига. "Шўртан" – "Бухоро" 1:1  0 21:09ФИФА рейтинги янгиланди: Ўзбекистон беш поғона юқорилаб, Осиёнинг бешинчи жамоасига айланди  19 20:57Тони Кроос Винисиусни танқид қилди  1 20:36Криштиану Роналду АҚШ президенти Дональд Трамп билан учрашди  15 19:50"Боруссия Дортмунд" форварди уйидан қурол топилди  0 19:28Александр Хомяков: "Бугун ҳаракатнинг ўзи камлик қилди"  1 19:00Италия яна ЖЧ саралашида омадсизликка дуч келди — олдинда ўтиш ўйинлари. Буёғига нима бўлади?   10 18:55Асрор Алиқулов: "Ўз майдонимиздаги охирги ўйинда мухлисларга ғалаба совға қилишни мақсад қилгандик"  0 18:39Globe Soccer Awards талқини бўйича йил мураббийи мукофотига даъвогарлар номи эълон қилинди  1

Акбар Усмонов: "Осиё чемпионатида осон ўйинлар бўлмайди" Янгиликлар

Акбар Усмонов: "Осиё чемпионатида осон ўйинлар бўлмайди"

23-25 октябрь кунлари Эроннинг Урмия шаҳрида футзал бўйича Осиё чемпионати-2020нинг саралаш баҳслари бўлиб ўтди.

Баҳодир Аҳмедов бошчилигидаги Ўзбекистон терма жамоаси гуруҳда Афғонистон, Тожикистон ва Непал билан кураш олиб борди.

Учала баҳсда ҳам ғалабага эришган футзалчиларимиз 2020 йилнинг 24 февралидан 10 мартига қадар Туркманистон пойтахти Ашхабод шаҳрида бўлиб ўтадиган футзал бўйича Осиё чемпионатининг финал босқичига чиқишди. Ушбу Осиё чемпионатида энг яхши натижага эришган 5та жамоа футзал бўйича Жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга киритишади.

Биз Эрондаги саралаш баҳсларидан сўнг терма жамоамиз аъзоcи Акбар Усмонов билан суҳбатлашдик.

- Афғонистон сафида кўплаб форс футзалчилари ўйнаши боис гуруҳдаги энг асосий рақиб Афғонистон эди. Уларга қарши баҳс қандай ўтди?

- Биз учун энг асосийси бу Осиё чемпионати финал босқичига чиқиш эди. Шу боис гуруҳдаги барча ўйинда ғалаба қозонишни истадик. Дастлабки турда Афғонистон билан тўқнаш келдик. Бу баҳс жуда ҳам ажойиб ўтди, жиддий тайёргарлик кўрдик ва бу ўз сўзини айтди.

- Гуруҳ аутсайдери Непал билан учрашув биз учун қийин ўтгандек туюлди. Бунга нима сабаб бўлди ўйлайсиз?

- Дастлабки ишончли ғалабадан сўнг Непални худди осонгина ютадигандек эдик. Аммо футболда ва футзалда аччиқ ҳақиқат бор: рақибни ҳурмат қилмасанг албатта жазоланасан. Биз Непалга қарши ўйинда жуда ҳам қийналдик, буни тан олиш лозим. Якунда ғалаба қозона олдик ва бу бизга жуда катта дарс бўлди.

- Тожикистон билан баҳсдан аввал Осиё чемпионатига чиқиб бўлгандинглар. Жамоага нима мотивация берди? Ўйин бошида иккита гол ўтказиб юбординглар аммо якунда йирик ҳисобда ғалаба қайд этилди.

- Йўлланма масаласи ҳал бўлган бўлсада ўртада принципиал рақобат бор эди. Қўшни даватлар ўртасидаги баҳс ўзига хос дерби эди. Шу боис бу баҳсда ғалаба жуда муҳим эди. Учрашувни жуда ёмон бошладик, лекин вақт ўтиб ўзимизга келдик ва якунда бу таблода ўз аксини топди.



- Туркманистондаги Осиё чемпионати учун қуръада Ўзбекистон биринчи саватчада бўлади. Бу биз учун қанчалик ижобий?

- Осиё чемпионатига чиққан барча жамоалар билан танишиб чиқдим. Саватчалар ажойиб кўриниш олган. Лекин кураш жуда ҳам кескин бўлади деб ўйлайман. Ким қайси гуруҳга тушишидан қатъий назар осон ўйинлар бўлмаслиги аниқ. Чунки ўртада Жаҳон чемпионати йўлланмаси қўйилган. Биринчи саватчадан ўрин олганимиз қанчалик ижобий эканлигини қуръадан сўнг билиб оламиз.

- Қитъа чемпионати Туркманистонда ўтиши биз учун қанчалик яхши? Ҳар ҳолда иқлим ҳам, вақт фарқи ҳам йўқ. Бундан ташқари қўшни давлатда бизнинг мухлислар кўпчилик бўлади.

- Мухлислар бўлса албатта ажойиб бўларди. Мухлислар қаршисида ўйнаш футзалчиларга қўшимча куч, мотивация беради. Биз қаерда бўлмасин бор кучимизни беришимиз шарт, чунки ватан шарафини ҳимоя қиламиз.

- Жаҳон чемпионатида Осиёга 5та йўлланма берилади. Эрон ва Япония қитъамизда сўзсиз фаворит. ЖЧ йўлида Ўзбекистоннинг асосий рақиблари кимлар бўлади деб ўйлайсиз?

- Шахсан мен рақиб танламаган бўлардим. Лекин обрўси жиҳаидан айтадиган бўлсак Таиланд, Вьетнам ва Кувайт жамоалари кучли жамоалар ва улар билан йўлланма учун курашсак керак.


Нарзулла Сайдуллаев суҳбатлашди

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика