Академиялар ўртасидаги турнир совриндорлари тақдирланди

Aslanov Jasurbek
14 ноя 2019
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар болалар-ўсмирлар футбол академиялари ўртасида Ўзбекистон чемпионати ўтказилди.

Кеча, 13 ноябрь куни ушбу мусобақада фахрли 3-ўринни қўлга киритган Навоий футбол академияси тарбияланувчилари тақдирланишди. 3-умумтаълим мактабида ўтказилган тақдирлаш маросимида Навоий вилояти хокими ўринбосари Ф.Солиев, Навоий вилоят Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси бошлиғи Ш.Нарзиева, Навоий футбол ассоциацияси вице-президенти Р.Болтаев, Навоий шаҳар 3-умумий ўрта таълим мактаби директори Ф.Файзиева ҳамда Футбол академияси директори А.Кенжаев иштирок этишди. 


Тадбирда 3-ўринни қўлга киритган Навоий футбол академияси футболчилари, мураббийлар ва академия раҳбари А. Кенжаевларга махсус совғалар топширилди. Шу билан бирга вилоят Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси бошлиги Ш. Нарзиев, 3-умумий ўрта таълим мактаби директори Ф.Файзиева, совриндор жамоа синф раҳбари О. Қодирова ҳам тақдирланишди.




Aslanov JasurbekMuallif
Manba: t.me/NavoiyFA