UZ

Сўнгги янгиликлар

01:42ВИДЕО. "Эспаньол" - "Барселона" 0:3  0 01:37Испания. «Барселона» «Эспаньол»га учта гол урди  10 01:32Рўзиқул Бердиев: “Яхши ўйин намойиш этдик, аммо натижа қониқарсиз бўлди”  1 00:36Анчелотти – ТОП-5 чемпионатнинг тўрттасида чемпион бўлган дунёдаги биринчи мураббий  5 23:59ВИДЕО. "Реал Мадрид" - "Валенсия" 2:1  2 23:50Ихтиёр Каримов: “Биринчи бўлим учун мухлислардан узр сўраймиз”  7 23:45Нўъмон Ҳасанов: “Биринчи бўлимда ташаббусга эга бўлдик”  12 23:43Ҳамиджон Актамов: “Ўйин охирида ғалабага эришишимиз ҳам мумкин эди”  3 23:39Испания. «Атлетико» «Лас-Пальмас»га бешта гол урди  2 23:35"Эспаньол" – "Барселона". Таркиблар билан танишинг  24 23:29«Бавария» кетма-кет 5-марта чемпион бўлиб рекорд қайд этди  6 23:26Германия. «Бавария» «Вольфсбург»ни тор-мор этди ва чемпион бўлди  4 23:22Андрей Микляев: "Бикмаев жамоамизнинг ҳақиқий етакчисига айланди"  2 23:20Қатар кубоги. Финалда Рашидов гол урди, аммо жамоаси мағлуб бўлди  3 23:10Рауф Инилеев: "Локомотив" деярли барча вазиятдан гол урди"  2

20 ноя 19:48
Янгиликлар

Аҳаджон Юсупов: «Чемпионликка эришишдан кўра уни сақлаб қолиш қийинроқ»

Шу кунларда футзал бўйича Ўзбекистон чемпионатининг 1 босқич, 2 тур ўйинлари кўҳна Самарқанд шахрида бўлиб ўтмоқда.
 Бу йилги чемпионатда ҳали бирор марта ҳам мағлубиятга учрамаган Тошкентнинг «Локомотив» клуби бош мураббийи Аҳаджон Юсупов билан қисқа суҳбат уюштирдик ва ушбу суҳбатни эътиборингизга ҳавола этамиз.


- Аҳад ака, бугунги ғалаба билан табриклиман. Мусобақада жамоа ҳали бирор марта ҳам мағлубиятга учрамади. Бу албатта ёқимли ҳолат. Умуман бу йилги чемпионатда «Локомотив»нинг иштирокини қандай бахолайсиз? Жамоа қандай вазифаларни ўз олдига қўйган?

- Рахмат. Хабарингиз бор, ўтган мавсумда жамоамиз биринчи марта Ўзбекистон чемпионатида барча совринларни ўзиники қилиб олди. Мамлакатимизнинг етакчи клуби «Ардус» билан бўлган финал учрашувларида ғалабани ўз фойдамизга ҳал этдик. Албатта чемпионликка эришишдан кўра уни сақлаб қолиш қийинроқ. Мақсадимиз яна чемпионлик поғонасига кўтарилиб, мухлисларимизни хурсанд этиш. Шунингдек Осиё Чемпионлари Лигасида ҳам Ўзбекистон шаънини муносиб ҳимоя қилиш.

Таъкидлаб ўтишим керакки, бизни бундай яхши натижалар кўрсатишимизда «Ўзбекистон Темир Йўллари» ДАТК жудаям катта ёрдам бераяпти. Биз эса ўзимизга билдирилган ишончни оқлашга бор кучимиз, матонатимизни ишга соламиз.


- Бу йил таркибга Андрей Шлема, Олег Ҳолмуҳаммедов, Мурод Азаматов каби футзалчиларни таклиф этилди. Улар ўзларига билдирилган ишончни қай тарзда оқламоқдалар?

  - Эътибор берган бўлсангиз Шлёма аллақачон 10 тадан кўпроқ гол урди. Олег бўлса сўнгги икки учрашувда 4 гол уришга муваффақ бўлди. Муроджон эса чемпионатимизда энг кам гол ўтказиб юборган дарвозабон бўлиб турибди. Кўриб турганингиздек амалга оширилган трансферлар ўзини тўлиқ оқламоқда.


- Август ойида «Локо» футзалчилари Осиё Чемпионлари лигасида иштирок этади. Ушбу турнир олдидан яна таркибни кучайтиришни режалаштирганмисиз?

- Айни дамда бор эътиборимизни миллий чемпионатизга қаратганмиз. Махаллий футзалчиларнинг хизматларидан фойдаланмоқдамиз. Иккинчи даврадан таркибимизга икки легионер футзалчини таклиф этиш борасида музокаралар олиб бормоқдамиз. Жамоамизда ҳозир биринчи таркиб мукаммал ҳолатда, иккинчи таркибни ҳам кучайтириш устида изланиш олиб боряпмиз.


Ушбу чемпионатда қайси клубларни медаллар учун курашда бошқаларидан устунроқ деб биласиз?

- Ўзингизга маълум, кўп карра Ўзбекистон чемпиони «Ардус»дан ҳар доим ҳавф кутиш мумкин. Тажрибали мураббийлар штаби ва моҳир ва ёш футзалчилари билан ҳар қандай жамоага қарши кураша олади. Яна бу йилги чемпионатда «Максам Чирчиқ» ҳам ўз олдига юқори мақсадларни қўйган. Бизнинг клубдан ушбу жамоага бир нечта футзалчилар ўтишган ва таркибни сезиларли даражада кучайтирган. «Когон» жамоаси ҳам бу йил совринли ўринлар учун кураша олади. Мусобақа дебютанти, Қаршининг «Дўстлик-АИН» жамоаси эса биринчи марта мусобақада қатнашишига қарамасдан жудаям яхши иштирок этмоқда. Менга бу жамоанинг ўйини ёқди.


- Аҳад ака, сухбат учун рахмат. Жамоамизнинг кейинги учрашувларида омад ёр бўлишини тилаб қоламиз!
Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

Олий лига. "Пахтакор" автогол эвазига "Навбаҳор"дан устун келди Олий лига. "Пахтакор" автогол эвазига "Навбаҳор"дан устун келди
Олий лиганинг 8-туридан ўрин олган "Пахтакор" -...  166
Усмонов "Пахтакор" раҳбариятида ўзгаришларни амалга оширди Усмонов "Пахтакор" раҳбариятида ўзгаришларни амалга оширди
Бугун "Пахтакор" футбол клубида раҳбарияти таркибида...  74
Илҳом Мўминжонов: "Ўйин дурангга мос эди" Илҳом Мўминжонов: "Ўйин дурангга мос эди"
"Пахтакор" - "Навбаҳор" учрашувидан сўнг ташкил...  102
Зидан: "Энди "Барселона" ЛаЛига ғолиби бўлади, "Реал" эса бир тийинга қиммат" Зидан: "Энди "Барселона" ЛаЛига ғолиби бўлади, "Реал" эса бир тийинга қиммат"
"Реал" бош мураббийи Зинедин Зиданнинг сўзларига кўра, ҳар...  61
������.�������

Выберите страну:

Mamlakatni tanlang:

Выберите язык новостей:

Yangiliklar tilini tanlang: