UZ

Сўнгги янгиликлар

14:08Шенсни "Юве"да қолиши учун маоши камайишига рози бўлиши керак  0 13:40Гризманн қайтди  1 13:21Дилмурод Назаров хотирасига бағишланган "Наврўз Кубоги-2024" мусобақаси қандай ўтди?  0 13:09"Бавария" "Штутгарт" вингерига кўз тикди  0 12:46"Манчестер Юнайтед" Каземирога ўринбосар топди  2 12:20Эшитдик-да! ФИФА "Бунёдкор"га илк санкцияни қўллади  13 11:48Клоппнинг ассистенти "Аякс" бош мураббийига айланиши мумкин  0 11:24Ўзбекистон – Гонконг учрашувида майдонга югуриб тушган мухлислар маъмурий жавобгарликка тортилди, 2 нафар шахс 5 суткага қамалди  19 10:57Пеп Гвардиола «Манчестер Сити»даги келажаги борасида бир қарорга келди  4 10:28«Бавария» Алонсони қўлга кирита олмаганидан сўнг бошқа бир топ мураббий билан шартнома тузмоқчи  1 10:00ЦСКА устози РПЛнинг энг кучли футболчиси кимлигини айтди  8 09:3410 ойга четлатилган Тонали яна узоқ муддатга дисквалификация қилиниши мумкин  3 09:10«РБ Лейпциг» грандлар қизиқаётган футболчига нарх қўйди  1 08:47Златан рамзий термасини тузди ва ўзини қўшмади. Нега қўшмаганини эса Ибра супер тарзда тушунтириб берди  12 08:25Фабрицио Романо Хаби Алонсонинг келажагини очиқлади  4

Аҳад Юсупов: “Локомотив” Осиё Чемпионатида мухлисларни хурсанд қилади" Янгиликлар

Аҳад Юсупов: “Локомотив” Осиё Чемпионатида мухлисларни хурсанд қилади"

Аввал хабар берганимиздек, “Локомотив” футзал жамоаси шу йилнинг 25-30 август кунлари Хитойнинг Чен Ду шаҳрида бўлиб ўтадиган клублар ўртасидаги Осиё Чемпионатида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилади.
Куни-кеча ушбу мусобақага қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди. Унга кўра “Локомотив” “А” гуруҳидан ўрин олди. “Темирйўлчилар”га гуруҳда "Нагоя Оушенс" (Япония), "Шенжен Нанлинг" (Хитой) ва "Вик Виперс" (Австралия) жамоалари рақиблик қилади.

Айнан ушбу қуръа ва бўлажак чемпионатдаги рақиблар борасида “Локомотив” футзал жамоаси бош мураббийи Аҳад Юсупов билан суҳбатлашдик.

- Мана, футзал клублари ўртасидаги Осиё Чемпионатига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди. Гуруҳдаги рақиблар маълум. “А” гуруҳидан ўрин олган “Локомотив”нинг рақиблари ва умуман, гуруҳ ҳақида нималар дея оласиз?

- Гуруҳ жуда кучли жамоалардан ташкил топган, дейиш мумкин. Аввало, биз билан бир гуруҳда чемпионат мезбони Хитой жамоаси (“Шенжен Нанлинг”) бор. Мезбонлик мақоми жамоага анча устунлик тақдим этади. Ундан ташқари, биздаги махлумотларга қарганда уларда анча маҳоратли легонерлар ҳам бор ва чемпионатгача хориждан яна бир неча футзалчи таклиф қилишмоқчи. Бизда, ўзингиз биласиз, ҳаммаси ўзбекистонлик йигитлар. Аммо, биз ҳам чемпионатгача хорижлик яхши футзалчи таклиф қилишимиз мумкин. Ундан ташқари, гуруҳимизда Япониянинг “Нагоя Оушенс” жамоаси бор. Бу жамоани мен анчадан бери яхши биламан. Ўйинларини кузатганман. Жуда кучли жамоалардан. Гуруҳдаги тўртинчи жамоа – Австралиянинг “Вик Виперс”и эса ҳудди бизга ўхшаб бошқа барча жамоалар учун – жумбоқ.

- Умуман, чемпионатнинг яққол фаворити, чемпионлик учун асосий даъвогар сифатида қайси жамоани кўрсатган бўлардингиз?


- Биласизми, бу мусобақада футзали кучли мамлакатларнинг чемпионлари иштирок этади. Шундоқ экан ҳеч кимни яққол ажратиб кўрсатиб бўлмайди. Чемпионати нисбатан кучсизроқ бўлган мамлакатларнинг ғолиблари эса легонерлар билан таркибини кучайтириб олиш пайида бўлмоқда. Шахсан мен учун чемпионат фаворити – Таиланднинг “Чонбури Блувейвс” жамоаси. Улар амалдаги чемпион сифатида турнирга ташриф буюришади. Умуман ҳозирги кунда, Осиё футзалида Эрон, Таиланд, Япония клублари ҳаммадан кучли эканини исботлаб келишяпти. Лекин бизнинг футзалчиларимиз ҳам улардан қолишмаслигини ўз вақтида “Ардус” исботлаб қўйган. 2012 йилги клублар ўртасидаги Осиё Чемпионатида мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилган “Ардус” финалга қадар етиб бориб, қитъанинг энг кучли клубларидан бири бўлмиш Эроннинг “Гити Пасанд”ига кичик (2:1) ҳисобда мағлуб бўлган ва кумуш медали соҳибига айланган эди. Биз ҳам “Ардус” қайд этган натижани такрорлашни ният қилганмиз. Агар шунга эриша олсак, бу - катта ютуқ бўлади.

- Демак, жамоага финалгача етиб бориш вазифаси қўйиляпти, шундайми?


- Йўқ. Биз жамоа олдига фақат энг олий мақсадларни қўямиз ва бу сафар ҳам шундай бўлади. Вазифамиз - финалгача боришгина эмас, балки турнир ғолиби бўлишдир. Биз шунчаки саёҳат қилишга бормаймиз Хитойга. Ҳали “Локомотив” ўз муҳлисларини хурсанд қилади.


Аброр Қодиров суҳбатлашди

ФОТО: Толибжон Қосимов
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика