
Агуэро учрашувнинг 73-дақиқасида алмаштирилди.
"Мен ҳақимда сўраётганлар - ҳаммаси жойида. Каминани хар эҳтимолга қарши алмаштиришди. Энди эса кейинги учрашувларга тайёрланишда давом этаман" - дейди Агуэро.
Ҳужумчи бу мавсумда Премьер-лиганинг 20та учрашувида майдонга тушиб, 16та голга муаллифлик қилган.