АГМК янги мавсумга тайёргарликни 20 декабрь куни бошлайди

Narzulla Saydullayev
18 дек 2018, 11:37
Ўзбекистон кубоги соҳиби АГМК клуби шу ҳафтада янги мавсумга тайёргарликка киришади.

Бахтиёр Ашурматов бошчилигидаги жамоа 20 декабрь куни йиғилади. Янги йил байрамидан сўнг футболчилар Тошкентда 3-15 январь кунлари шуғулланишади. 18 январда хориж йиғинини ўтказиш учун Туркияга жўнаб кетилади.

Эслатиб ўтамиз, АГМК 12 февраль куни ОЧЛ доирасида ўз майдонида Тожикистон чемпиони "Истиқлол"га қарши ўйнайди.


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›