UZ

Сўнгги янгиликлар

19:21АПЛ. "Ливерпуль" - "Манчестер Юнайтед" баҳси асосий таркиблари маълум!  9 19:16Мутахассис фикри: Катанец ёрдамчилари билан боғлиқ вазият ҳақида тўлиқ изоҳ  1 18:50Янгича офсайд қоидаси Жаҳон чемпионатигача тасдиқланиши ва амалиётга татбиқ қилиниши мумкин  5 18:20Де Дзерби: "Гринвуд дунёнинг энг яхши футболчиларидан бирига айланиши мумкин"  6 18:15​Суперлига. "Нефтчи" - ОКМК 1:0 (матнли трансляция)  18 17:57Суперлига. "Пахтакор" иккита пенальти тепилган ўйинда бир киши кам "Қизилқум"ни йирик ҳисобда енгди  51 17:35А Серия. "Ювентус" мавсумдаги илк мағлубиятини "Комо"дан қабул қилиб олди  8 16:50Симеоне ВАР ҳақида: "Уч киши ҳаммамиз кўриб турган нарсага қарама-қарши қарор қабул қилмоқда"  5 15:46Ўринбоев қанча муддатга сафдан чиққани маълум бўлди  4 14:40"Челси" аргентиналик ҳужумчини сотиб олмоқчи  2 13:51Поттер Швеция терма жамоаси билан оғзаки келишувга эришди  1 12:40Вадим Абрамов: "Байрамга мухлисларга совға улашмасак бўлмасди"  3 12:25Александр Хомяков: "Ўзимиз хоҳлагандек ҳужумда ўйнай олмадик"  5 11:55Гонконг чемпионати. "Ли Ман" ва Турсуновда ғалаба  4 11:35Месси фаолиятини қаерда давом эттиришини ҳал қилди  30

АГМК назорат ўйинида ғалаба қозонди, Мате Ватсадзе хет-трик қайд этди Янгиликлар

АГМК назорат ўйинида ғалаба қозонди, Мате Ватсадзе хет-трик қайд этди

Теглар :  АГМК
Суперлига рестартига тараддуд кўраётган АГМК жисмоний ҳолатини маромга келтириш баробарида ўйин амалиётига эга бўлиш учун бугун Про-лига иштирокчиси "Рубин"га қарши назорат беллашувида майдонга тушди.

Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар қилди.

Учрашувда жами 9та гол, бир четлатиш ва иккита пенальти бўлди. Эътиборлиси, ҳар иккала пенальти жамоамиз дарвозаси томон белгиланди ва четлатиш ҳам айнан АГМК ҳимоячиси Бобур Йўлдошев билан руй берди.

Дастлабки бўлимда жамоамиз рақиб дарвозасига учта гол урган бўлса, танаффусдан кейин яна 4 маротаба дарвоза тўрига тўп киритилди. "Рубин" эса бир маротаба пенальтидан гол урган, иккинчиси ўйин пайти руй берди. Биринчи таймда дарвозамизни қўриқлаган Роман Абдулов пенальтини қайтарган бўлса, иккинчи бўлимда рақиб жамоа Валижон Раҳимов қўриқлаган дарвозани "нуқта"дан ишғол этди.

Жамоамиз голларига тўрт нафар футболчи муаллифлик қилди. Мате Ватсадзе хет-трик қайд этган бўлса, Шаҳзод Нурматов дублга эришди, яна биттадан голга Арслонмират Аманов ва Эркин Байдуллаев муаллифлик қилишди.

Назорат ўйини.

5 июнь, жума.

АГМК - "Рубин" 7:2

Голлар: Мате Ватсадзе (3та), Шаҳзод Нурматов (2та), Арслонмират Аманов, Эркин Байдуллаев.

АГМК - Роман Абдулов - Мирғиёс Сулаймонов, Дилшод Жўраев, Бобур Йўлдошев, Шероз Жалолов - Эркин Байдуллаев, Жасур Умаров, Шаҳзод Нурматов - Арслонмират Аманов, Мате Ватсадзе, Ҳожимат Эркинов.

Захирадан майдонга тушган футболчилар: Валижон Раҳимов, Сайдулло Тошпўлатов.

Четлатиш: Бобур Йўлдошев. 


АГМК эртага ҳам назорат ўйинида "Локомотив"га қарши майдонга тушиши режалаштирилган.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика