UZ

Сўнгги янгиликлар

23:22Абдусамад Дўрмонов: "Футбол ўйнаётган жамоа ҳар доим юқори ўринлар учун ҳаракат қилиши керак"  1 22:55ЕЧЛ. "Боруссия Дортмунд" — "Атлетико Мадрид". Таркиблар маълум  2 22:49ЕЧЛ. "Барселона" — ПСЖ. Таркиблар маълум  15 22:42U-23 Осиё кубоги. Жанубий Корея ўйин сўнгида ғалабани илиб кетди, Таиланд эса Ироқни аяб ўтирмади  3 22:25Дмитрий Ким: "Чиғатой"нинг мақсади ёш иқтидорларни катта футболга муносиб тайёрлаш"  0 21:58"Барселона" мухлислари ПСЖ вакиллари яшаётган меҳмонхона яқинида мушакбозлик қилишди  10 21:31Улуғбек Бакаев: "Аввало гуруҳдан чиқиб олайлик"  3 21:06Наврўз Алимов: "Кучли жамоаларга қарши ўйинлар Биринчи лигада ёрдам беради"  1 20:30"Холматовнинг орзуси улкан нур ила қайноқ". Диёр Холматов U-23 Осиё кубоги олдидан ФИФАга интервью берди  17 20:23Ўзбекистон футзал терма жамоасининг асосий дарвозабони Осиё кубогини ўтказиб юборади  7 20:20U-23 Осиё кубоги. Бир киши кам бўлиб қолган Япония Хитойни минимал ҳисобда енгди  0 20:08Тўрт нафар ҳакам дисквалификация қилиниб, жаримага тортилди  9 19:59"Реал" эртага Мбаппе трансферини эълон қиладими?  18 19:31Расман: Фелипе Андерсон – "Палмейрас" ўйинчиси  0 19:04Луис Энрике: "Босим? Менда у йўқ"  14

АГМК – “Бухоро”: Ўзаро ўйинлар тарихидан... Янгиликлар

АГМК – “Бухоро”: Ўзаро ўйинлар тарихидан...

2008 йилдан бошлаб Ўзбекистон миллий чемпионатида иштирок эта бошлаган АГМК фаолияти давомида Бухоро шаҳри жамоаси билан 20 марта тўқнаш келган экан.

Шундан 10таси ўз майдонида, 10таси сафарда ўтказилган. Ўз майдонида ўтган 10 учрашувнинг 5тасида ғалаба қозонган бўлса, 3 ўйин дуранг ва яна 2 баҳсда рақиб ғолиб бўлган.

АГМК ўз майдонида эришган 5 ғалабасидан 2тасида йирик ҳисобда зафар қучган (2009 йил – 5:0 ва 2011 йил 6:1). Шунингдек, ўзаро ўйинлардаги дурангларни ҳар учаласи ҳам Олмалиқда ўтган баҳсларда қайд этилган. АГМК “Бухоро” билан 2010 йилги мавсумда учрашмаган, сабаби бухороликлар ўша мавсумни 1-лигада ўтказишган. Умумий статистика бўйича олмалиқликлар ҳисобида 9 ғалаба, 3 дуранг ва 8 мағлубият мавжуд. Тўплар нисбати АГМК фойдасига - 34-23.

Кўп йиллик тўқнашувлар натижасида бу икки жамоа таркиби тез-тез ўзгариб турганлигига гувоҳ бўламиз. Ортда қолган 20 ўйин давомида АГМК таркибида 117 нафар футболчи майдонга тушган бўлса, “Бухоро” сафида ўйнаган футболчилар 124 нафарни ташкил этади. Шу футболчилар орасида ҳар икки жамоа таркибида майдонга тушган футболчилар 13 нафар экан.



Турли йилларда Шуҳрат Мусаев, Абдураззоқ Жўраев, Георги Квесиешвили, Артурас Фоменко, Абдуқаҳҳор Хожиакбаров, Маъруф Муродов, Дилявер Абибуллаев, Саидкомил Акбаров, Шавкат Муллажонов, Шаҳбоз Эркинов, Шавкат Саломов, Саламат Қуттибоев ва Арслонмурод Амановлар ўзаро ўйинларда иштирок этишган.

Шу билан бир қаторда ҳар икки жамоа таркибида бўлган аммо АГМК ёки “Бухоро”га қарши майдонга тушмаган футболчилар ҳам бор. Улар Алишер Саматов, Раҳматулло Бердимуродов, Ҳасан Асқаров, Қаҳрамон Баҳодиров, Отабек Валижонов, Андрей Власичев, Азиз Ғуломхўжаев, Артём Никитенко, Ойбек Нурбоев, Алибобо Раҳматуллаев, Дилшод Умархонов, Вадим Чемиртан ва Санъат Шиховлардир.

Яқинлашиб келаётган 21-баҳсда собиқлар тўқнашуви яна кўпайиши мумкин. АГМК таркибида ўтган мавсумларда “Бухоро” сафида тўп тепган Санъат Шихов, Сардор Раҳмонов, рақиб сафида эса Азамат Исроилов, Хуршид Ходжаев майдонга тушиши кутилмоқда.



Ўзаро учрашувларда энг кўп майдонга тушган футболчилар

АГМК таркибида “Бухоро”га қарши энг кўп майдонга тушган футболчи Зоҳир Пиримов экан. У 13 учрашувда АГМК шарафини ҳимоя қилган. Достон Абдураҳмонов 10, Евгений Гоголь 9, Александр Востриков ва Абдуқаҳҳор Хожиакбаров 8тадан, Дарко Станоевич 7, Шавкат Муллажонов, Мўйдин Мамазулумов, Диёр Туропов ва Ислом Иномовлар 6тадан ўйинда “Бухоро”га қарши ўйнаган.

“Бухоро” таркибида АГМКга энг кўп майдонга тушган футболчи Сухроб Неъматов ҳисобида ҳам 13 ўйин мавжуд экан. Алишер Санаев 11, Жасур Ҳасанов 10, Бобур Омонов 8, Отабек Нарзуллаев ва Сардор Қобулжонов 7тадан, Санъат Шихов 6 баҳсда АГМКга қарши тўп сурган.

Ўзаро ўйинлардаги тўпурарлар
Ўзаро ўйинларда АГМК футболчилари рақиб дарвозасига 34 гол уришга эришган. Энг кўп гол Мўйдин Мамазулумовга тегишли. У 5 марта “Бухоро” дарвозасини ишғол қилган. Александр Востриков ҳисобида 4 гол билан иккинчи, Йован Жокич 3 гол билан учинчи ўринда турибди. Умумий ҳисобда 22 нафар футболчи гол уришга эришган. Битта автогол “Бухоро” посбони Асилбек Омонов ҳисобига ёзилган.

“Бухоро” футболчилари 23 гол уришга эришган. Жасур Ҳасанов ва Воҳид Шодиев ҳисобида 3тадан гол мавжуд. Сухроб Неъматов, Иван Нагаев, Жамолиддин Убайдуллаев ва Арслонмурод Аманов ҳисобида 2тадан гол бор. Умумий ҳисобда 15 футболчи гол урган.




ОЛМАЛИҚДА БЎЛИБ ЎТГАН ЎЗАРО ЎЙИНЛАР СТАТИСТИКАСИ


АГМК - БУХОРО - 0:0
03.05.2008. 8 тур. 4835 томошабин.
Ҳакам:
Расулов Абдуҳамидулло - 8,2
------------------------------
ОЛМАЛИҚ - БУХОРО - 5:0 (2:0)
23.08.2009. 19 тур. 4358 томошабин.
Ҳакам:
Саидов Рустам - 9,4
Голлар: Востриков Александр, 44, 85, Мамазулумов Мўйдин, 45, 51, Эргашев Дониёр, 75
------------------------------
ОЛМАЛИҚ - БУХОРО - 6:1 (2:0)
01.10.2011. 22 тур. 4328 томошабин.
Ҳакам:
Коваленко Валентин - 9,4
Голлар: Хожиакбаров Абдуқаҳҳор, 29, Кучеренко Иван, 45+1, Мамазулумов Муйдин, 51-пен., 61, Раҳматуллаев Дилшод, 53, Раҳимов Анвар, 88 - Ҳасанов Жасур, 76-пен.
------------------------------
ОЛМАЛИҚ - БУХОРО - 1:3 (1:2)
26.08.2012. 17 тур. 2154 томошабин.
Ҳакам:
Зайлобиддинов Султан
Голлар: Станоевич Дарко, 30 - Нарзуллаев Отабек, 40, Ҳасанов Жасур, 44, 58
------------------------------
ОЛМАЛИҚ - БУХОРО - 3:2 (2:1)
05.10.2013. 21 тур. 3257 томошабин.
Ҳакам:
Асимов Азиз
Голлар: Абибуллаев Дилявер, 10, Станоевич Дарко, 31, Полвонов Зафар, 60 - Шодиев Воҳид, 26, 87
Четлатиш: Шоаҳмедов Санжар, 90 - Маҳмудов Алишер, 90
------------------------------
ОЛМАЛИҚ - БУХОРО - 2:1 (1:0)
06.06.2014. 11 тур. 5601 томошабин.
Ҳакам:
Рўзиев Ҳасан
Голлар: Алемпиевич Александр, 8, 48 - Убайдуллаев Жамолиддин, 83
------------------------------
ОЛМАЛИҚ - БУХОРО - 1:1 (1:1)
12.09.2015. 21 тур. 2583 томошабин.
Ҳакам:
Асимов Азиз - 8,2
Голлар: Павленко Никита, 45+2 - Ибрагимов Азиз, 41
Четлатиш: Жўраев Саҳоб, 19 (О)
------------------------------
ОЛМАЛИҚ - БУХОРО - 0:1 (0:1)
03.08.2016. 16 тур. 1227 томошабин.
Ҳакам:
Эрматов Равшан - 9
Гол: Пардаев Баҳодир, 23-пен.
Четлатиш: Муллажонов Шавкат, 90 (Б)
------------------------------



ОЛМАЛИҚ - БУХОРО - 1:1 (0:0)
05.08.2017. 16 тур. 3211 томошабин.
Ҳакам
: Эрматов Равшан - 9
Голлар: Григалашвили Шота, 90-пен. - Нагаев Иван, 70 (0:1)
Ноаниқ пенальти: Йелич Игорь (О), 37
------------------------------
АГМК - БУХОРО - 2:0 (1:0)
23.07.2018. 18 тур. 3422 томошабин.
Ҳакам:
Коваленко Валентин
Голлар: Жокич Йован, 41-пен., 73


ОКМК

Суперлига. 1-тур

09/03/2019, 18:00

0
:
0
Тугади

Бухоро

45'
90'
46'  Шаҳбоз Умаров (Зоҳир Пиримов)
72'  Санат Шихов (Шоҳназар Норбеков)
76'  Зафар Полвонов (Жасур Ҳакимов)
90'  Ғуломҳайдар Ғуломов
62'  Иван Нагаев (Фирдавс Асадов)
68'  Владимир Баенко
69'  Эргаш Исмоилов (Жамолиддин Убайдуллаев)
86'  Асадбек Собиржонов (Достон Ибрагимов)

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика