Агент: "Тьяго Силва "Милан"ни жуда яхши кўради"

ПСЖ ҳимоячиси Тьяго Силванинг агенти Пауло Тоньетто ўз мижозининг "Милан"га ўтиши мумкинлиги ҳақидаги миш-мишларга изоҳ берди.

"Тьяго Силва "Милан" клубини жуда яхши кўради, аммо ҳозирча ҳеч нарса ҳал қилингани йўқ. Ҳамма нарса бўлиши мумкин", - деди бразилиялик футболчининг агенти.

Маълумот учун, Тьягонинг Париж клуби билан ҳамкорлиги жорий мавсум охирида якунланади. У 2009-2012 йилларда "россонерилар" жамоаси шарафини ҳимоя қилганди.


Манба: TMW