Агент: “Лаутаро “Реал” ва “Барселона” ҳақида ўйлаётгани ҳам йўқ”

31 мар 2020, 07:45
“Интер” ҳужумчисининг агенти мижозининг келажаги ҳақида гапирди.

“Кўпчилик бундай ҳолатда тунлари ухлай олмаган бўларди. Аммо Лаутаро жуда хотиржам. У ҳеч қачон менга телефон қилиб, “Реал” ёки “Барселона” у билан шартнома имзолашни хоҳлаётгани ҳақида сўрамайди. Мижозим бор эътиборини “Интер”даги иштирокига қаратган. Кўпчилик билан гаплашдик, бироқ ҳеч қандай аниқ нарса йўқ. Бу шунчаки музокара холос. Лаутаро эса кўпроқ ўйнаш ва гол уришни хоҳламоқда”, — дейди футболчининг агенти.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Football Italia