

"Ўтган мавсумда мен Балотелли билан шартнома имзолаган бўлардим, аммо вазият ҳозирда шуни тақозо этмоқдаки, у футболни тугатгани яхшироқ.
Ўйлайманки, унинг агенти Мино Райола унга ёрдам бериши керак эди ва у масъулиятни ўз зиммасига олиши керак. Бунинг ўрнига Мино уни катта чемпион сифатида гапиради, натижалари эса одамни умидсизликка туширади", - дейди Валькареджи.
Балотелли "Брешиа"га 2019 йилнинг августида ўтган эди. Марио жорий мавсум А Серия доирасидаги 19та ўйинда майдонга тушиб, 5та гол уришга эришди.



