

Бу ҳақида Аргентинанинг "Direct TV" журналисти Фабин Годой маълум қилди.
"Агар бу мавсумда "Барселона" соврин юта олмаса, Месси "Челси"га ўтади. У инглиз тилини ўрганишни бошлаган. Моуриньо ҳам бу трансферга ижобий қараган" - дейди Годой.
Шу билан бирга, у Мессининг молиявий муаммоларини ҳам эслаб ўтган. Журналистнинг сўзларига кўра, бу трансферга "Челси"нинг ҳомийи "Adidas" ҳам молиявий ёрдам бериши мумкин.



