Агар Англия терма жамоаси Евро-2016да муваффақиятсиз иштирок этса, Хожсон ҳайдалади

Aslanov Jasurbek
13 авг 2015, 13:14
Англия футбол ассоциацияси ижрочи директори Мартин Гленнинг таъкидлашича, агар терма жамоа Евро-2016да муваффақиятсиз иштирок этса бош мураббийи Рой Хожсон истеъфога чиқади.

"Рой билан суҳбатлашдим. У ҳаммасини тушуниб турибди. Вазиятга бир хил қараяпмиз. Рой - жуда яхши мутахассис ва агар терма жамоа Европа чемпионатида муваффақиятсизликка учраса унинг ўзи истеъфога чиқади. У мағрур инсон" - дейди Гленн.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.com