UZ

Сўнгги янгиликлар

03:00Olamsport: Жошуа даҳшатли жангда афсонавий Кличкони мағлуб этди  15 01:42ВИДЕО. "Эспаньол" - "Барселона" 0:3  0 01:37Испания. «Барселона» «Эспаньол»га учта гол урди  16 01:32Рўзиқул Бердиев: “Яхши ўйин намойиш этдик, аммо натижа қониқарсиз бўлди”  2 00:36Анчелотти – ТОП-5 чемпионатнинг тўрттасида чемпион бўлган дунёдаги биринчи мураббий  6 23:59ВИДЕО. "Реал Мадрид" - "Валенсия" 2:1  2 23:50Ихтиёр Каримов: “Биринчи бўлим учун мухлислардан узр сўраймиз”  7 23:45Нўъмон Ҳасанов: “Биринчи бўлимда ташаббусга эга бўлдик”  12 23:43Ҳамиджон Актамов: “Ўйин охирида ғалабага эришишимиз ҳам мумкин эди”  3 23:39Испания. «Атлетико» «Лас-Пальмас»га бешта гол урди  4 23:35"Эспаньол" – "Барселона". Таркиблар билан танишинг  24 23:29«Бавария» кетма-кет 5-марта чемпион бўлиб рекорд қайд этди  6 23:26Германия. «Бавария» «Вольфсбург»ни тор-мор этди ва чемпион бўлди  4 23:22Андрей Микляев: "Бикмаев жамоамизнинг ҳақиқий етакчисига айланди"  2 23:20Қатар кубоги. Финалда Рашидов гол урди, аммо жамоаси мағлуб бўлди  4

11 ноя 17:41
Янгиликлар

Агамуродов ўрнига Гесс - бу тўғрими?

Куни кеча Тачмурод Агамуродовнинг "Бухоро" постидан кетиши кўпчилик учун кутилмаган ҳол бўлди.
Шу кунгача менинг билганим, Агамуродовни икки маротаба олиб ташлашни исташди. Биринчиси чемпионат бошида. Агар жамоа "Қизилқум"дан очко ололмаганида унга чиқиш эшиклари кўрсатилиши лозим эди. Қизиғи шундаки, бу ҳақда бош мураббий огоҳлантирилмаган. Ўйиндан кейин "яхши ҳамки ғалаба қозондингиз, акс ҳолда кетишингиз керак эди" деган гапни эшитган холос. "Пахтакор" билан бўлиб ўтган уй учрашувидан аввал эса жамоа мағлубиятга учраса мураббийга чиқиш эшиклари кўрсатилиши керак эди. Афтидан, унинг кетишини истаганлар "Бухоро"ни "Пахтакор"га ютқазишига ишончлари комил бўлган ва бу ҳақда уни огоҳлантирганлар. Якунда "Бухоро" Баҳриддин Ваҳобовнинг ягона голи эвазига ғалаба қозонди ва туркманистонлик мутахассис ўз жойида қолди. Шу ўринда унинг мутахассислигиги ҳақида. Тачмурод Шамакович "ПРО" лицензиясини биздаги "каптархонада" эмас, росманасига адашмасам 2010 йилда Киевда ўқиб олган. Имтиҳонларни бўм-бўш стадион ва келишилган ўйинларни қамраб олган Ўзбекистон чемпионатида эмас, ростманасига "Динамо" Киев иштирокидаги Европа чемпионлар лигаси ўйинларида топширган. Унинг 12 йил аввал олиб кирган тактикасини мана шунча йилдирки, бирорта ўзимизнинг "ПРО" эгаси ўзгартира олмаяпти.

Мураббий йил давомида қўрқиб ишлар экан, ундан ҳеч қандай натижа чиқмайди. Мен бу мутахассисни нафақат мураббий, балки шахс сифатида ҳурмат қиламан. Унинг бу сафарги истеъфоси менга бироз ёқмайроқ турибди. Узоққа бормаймиз, 2008 йил жамоа 15 ўринни олиб элитадан чиқиб кетиши керак эди. Аммо қуйи лигадан чиқадиган жамоа бўлмаганлиги учун кучлилар сафида қолди. Раҳбарият бундан тўғри хулоса чиқармади ва бир йил ўтиб жамоа барибир қуйи лигага равона бўлди. Бир йил ўтиб "Бухоро" олий лигада 8-ўринни банд этди. 2012 йилнинг июнь ойида Агамуродов жамоани ўз қўлига олди ва иккинчи даврада жамоанинг ўйини тубдан ўзгарди ва 7-ўринни банд этди. Мураббий имкон қадар таркибни мукаммаллаштиришга ҳаракат қилди. Сўнгги йилларда жамоада ёшларга берилаётган эътибор тушиб кетганлиги боис мураббий мажбуран атрофдан футболчиларни йиғди. Бу йил эса клуб ўз олдига аввалги мавсумдаги мавқеини такрорлаши башорат қилинганди, натижа бир поғона яхшиланди. Аммо мураббийга чиқиш эшиклари кўрсатилди. Бу қарорга келган раҳбариятга бир саволим бор, "Бухоро" чемпионат совриндорлари "Бунёдкор", "Локомотив", "Насаф" ёки шу кунгача амалдаги чемпион бўлиб турган "Пахтакор"дан қай жабҳада устун? "Олмалиқ"да янги мавсум янги стадион бўлади. Жамоа 6 йилдан бери таркибини мукаммаллаштириб келяпти. Футболчилар олдида қарзи йўқ ва мураббийга имкон беярпти. "Олмалиқ"дан устунми "Бухоро"? Йўқ, албатта. Аввал раҳбарият мураббийга имкони яратиб бериши, камида 3 йил кутиши кейин қарор қабул қилиши лозим. 1.5 йилдан бери шаклланиб келаётган жамоа кейинги йил қандай кўриниш олади? Бизнинг олий лига жамоаларимиз компьютердаги "РЕСТАРТ" тугмасига ўхшайди. Биронта ишни энди охирига етказай деганингизда, битта ўйин бузиқи келадида, юқоридаги тугмани босиб юборади ва ҳамма ишни яна бошидан бошлашингиз керак...

Сайт ходимлари томонидан ёзиладиган таҳлиллар бир томоннинг фикридан иборат бўлиб қолмаслиги учун, бундан буён аксарият мақолаларга бошқа мутахассисларнинг қарашларини ҳам қўшиб борамиз.

Беҳзод Назаров
Очиғи, Агамуродов айнан нима сабаб туфайли истеъфога чиқарилганини билмайман. Лекин бухороликлар мавсум якунига етиши билан кейинги мавсум ҳақида ўйлашни бошлашганининг ўзи яхши. Чунки мураббийда жамоани шакллантириш учун кўпроқ вақт бўлади. Эҳтимол, "Бухоро" аввалгидек қисқа паслар билан ўйнашини исташган ҳолда Гессни бош мураббийликка таклиф қилишгандир. Унинг жамоалари шу услубда ўйнашидан кўпчилик хабардор. Бир тарафдан Агамуродов "Бухоро"ни охирги 1,5 йилда яна ўртамиёналар сафига олиб чиқди.


Нодирхўжа Юлдашев.
Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

Олий лига. "Пахтакор" автогол эвазига "Навбаҳор"дан устун келди Олий лига. "Пахтакор" автогол эвазига "Навбаҳор"дан устун келди
Олий лиганинг 8-туридан ўрин олган "Пахтакор" -...  166
Олий лига. 8-тур. "Локомотив"дан 7:0 ва бошқа натижалар Олий лига. 8-тур. "Локомотив"дан 7:0 ва бошқа натижалар
Бугун Ўзбекистон олий лигасида 8-турнинг яна олти учрашуви бўлиб...  140
Илҳом Мўминжонов: "Ўйин дурангга мос эди" Илҳом Мўминжонов: "Ўйин дурангга мос эди"
"Пахтакор" - "Навбаҳор" учрашувидан сўнг ташкил...  102
Олий лига. Ғузорда "Қўқон-1912" ғолиб бўлди Олий лига. Ғузорда "Қўқон-1912" ғолиб бўлди
Олий лиганинг 8-туридан ўрин олган "Шўртан" -...  52
������.�������

Выберите страну:

Mamlakatni tanlang:

Выберите язык новостей:

Yangiliklar tilini tanlang: