UZ

Сўнгги янгиликлар

09:43Ўзбекистон МТЖ собиқ футболчиси фаолиятини "Андижон"да давом эттириши мумкин  5 09:17ОКМК етакчиларидан бири жамоани тарк этди  1 08:52ЎзПФЛ. "Йил футболчиси" учун номзодлар сони яна биттага қисқарди  7 08:25"Бунёдкор" икки нафар легионери билан шартномани узайтирди  1 07:58"Андижон" "Локомотив" футболчиси билан шартнома имзолади  6 07:30ОКМК сардори Тошкент жамоасига ўтиши мумкин  0 03:03Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади  46 02:58А Серия. "Наполи" Римда "Рома"ни мағлуб этди  6 01:25Микель Артета: "Чемпион бўлишни истасак, шу руҳни сақлаб қолишимиз керак"  4 01:15Cамвел Бабаян — "Андижон" бош мураббийи  30 00:33Спаллетти "Ювентус" учун рекорд ўрнатди  2 00:07ОКМК сўнгги турда Олмалиқда "Машъал"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 23:30АПЛ. Қизиқарли кечган "Челси" ва "Арсенал" жамоалари ўртасидаги Лондон дербисида дуранг қайд этилди, "аристократлар" ўйиннинг катта қисмини ўн киши бўлиб ўтказишди  45 23:17"Андижон" сўнгги турда "Бунёдкор"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 22:25Исак "Ливерпул" сафидаги дебют голини урди  4

Афсонавий Бугало дарвозасига хет-трик. Ахбор Имомхўжаев хотира турнири старт олди Янгиликлар

Афсонавий Бугало дарвозасига хет-трик. Ахбор Имомхўжаев хотира турнири старт олди

Кеча ўзбек спорт журналистикаси асосчиси Ахбор дода Имомхўжаев хотираларига бағишланган турнир старт олди.

Ўтган йил илк бор ўтказилган мусобақа анъанавий тус олди. Ушбу турнир ташкилотчилари раҳматли Ахбор доданинг фарзандлари ва набиралари. Бу йил жами 10 та жамоа унда иштирок этмоқда. Булар: ЎФА, "Сулола", ЎзПФЛ, "Пахтакор", "Championat.asia", "Спорт ТВ", ЎзФҲМ, "Kun.uz", "Журналист" ва "Тонг 2".

«Ахбор Имомхўжаев хотира турнири». ЎФА ҳакамларни мағлуб этди, «Пахтакор» фахрийлари сўнгги сонияда "Championat.asia" билан дуранг ўйнади


"Championat.asia" жамоаси кеча "Пахтакор" афсоналарига қарши баҳс олиб бордик. Рақиб сафида Павел Бугало, Мурод Алиев, Шуҳрат Мақсудов, Собир Ходиев, Абдумажид Тоиров, Акмал Шораҳмедов каби яқин ўтмиш юлдузлари тўп тепишди. Яқин йилларгача уларнинг кўпчилиги ўйинларини ёритиб келганмиз, кеча эса майдонда қарши ўйнадик. Учрашувдан олдин "Пахтакор" яққол фаворит эди, аммо ўйинда аслида ундай эмаслигини исботлай олдик. Шахсан ўзим афсонавий посбон Павел Бугало дарвозасига 3та тўп киритдим. Қачондир Бугало қўриқлаётган дарвозага хет-трик қиламан деб ўйламасдим. Ёшидан қатъи назар у афсона ва бу голлар мен учун қадрли бўлиб қолади. Бундан ташқари, беллашув давомида бир эпизодда Акмал Шораҳмедовни Иньеста услубида алдаб ўтдим ва ўша паллада гол ургандан кам ҳурсанд бўлмадим. Ўша эпизодни суратлар ёрдамида кўрсатиб беришга ҳаракат қиламан.

Суратлар учун Рустамхўжа Набихўжаевга раҳмат.


Ўз навбатида бизнинг дарвозага киритилган 3 та голга ҳам улардан бир футболчи муаллифлик қилди: Собир Ходиев. Салгина аламлиси эса биз 3:2 ҳисобида олдинда бораётганимизда баҳс тугашига бир неча сониялар қолганда ўз дарвозамизга пенальти олиб келдик ва тажрибали рақибларимиз ҳисобни тенглаштириб кетишди. Мусобақа регламентига кўра ўйин дуранг билан тугаса пенальтилар сериясига мурожаат қилинади. Унда ғолиб 2 очкога эга бўлади, мағлуб эса бир очко билан қолади. Серияда "Пахтакор" афсоналари бизни мағлуб этишди - 1:4. Турнир сенсациясини қайд этишимизга бир неча сония етмай қолди)

Биринчи кундаги ўйинлардан кейинги тўпурарлар рўйхати.


Учрашув якунланганидан кейин Акмал Шораҳмедов ўйинимизни алоҳида эътироф этиб кетди ва мақтади. Миллий терма жамоамиз тарихидаги энг яхши ўнг қанот ҳимоячиларидан бирининг эътироф ўйинимизга энг яхши баҳо деб айта оламан. Кеча майдонда сайтимизнинг барча ходимлари борларини беришди, иштиёқ жуда кучли эди. Майдондаги меҳнат учун уларнинг ҳар бирига раҳмат. Биз бир жамоамиз.


Ўз навбатида анъанавий тарзда ўтказила бошлаган турнир учун Ахбор доданинг фарзандлари ва набираларига алоҳида раҳмат! Зеро, бундай муҳитда ва бунақанги афсоналарга қарши ҳар доим ҳам тўп тепиш имкони бўлавермайди. Ҳаммага омад, файзимизни берсин!

Муаллиф : Tolibjon Qosimov
Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика