UZ

Сўнгги янгиликлар

01:56Ла Лига. "Барселона" "Хетафе"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Торрес дубл қайд этди  9 01:53А Серия. "Рома", "Аталанта" ва "Интер"да ғалаба  0 01:29Эрон Про лигаси. "Трактор" меҳмонда "Сепахон"ни мағлуб этди, Ҳамробеков захирадан тушди  0 00:20"Андижон" ўз майдонида "Сўғдиёна" билан дуранг ўйнади. "Насаф" эса сўнгги дақиқаларда "Қизилқум" устидан ғалаба қозонди  1 00:10АПЛ. "Арсенал" - "Манчестер Сити" 1:1  0 00:05COPE: Бускетс МЛС мавсуми сўнггида фаолиятини якунлайди  0 23:30Акмал Рустамов: "Ҳакам қоида бузилишини атайин кутди"  19 23:03Максим Шацких: "Биринчи таймда шунча вазият яратиб, гол ура олмасликни қандай изоҳлаш мумкин, билмадим"  6 22:48Рўзиқул Бердиев: "Бизга бугун уч очко жуда зарур эди"  17 22:34АПЛ. "Арсенал" "Манчестер Сити" билан ўйиннинг сўнгги дақиқаларида мағлубиятдан қутулиб қолди, Ҳусанов жароҳат сабаб бир тайм ўйнади  57 22:14Иван Бошкович: "Рубин Хебайда жароҳат бор"  1 21:25Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда "Мальорка" билан дуранг ўйнади, мадридликлар ўйинни ўн киши бўлиб якунлашди  3 21:15Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда Черан томонидан киритилган гол "Насаф"га ғалаба тақдим этди  123 21:02Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" ўз уйида "Аланяспор"ни мағлуб этолмади, истанбулликларнинг ягона голига Шомуродов муаллифлик қилди  17 20:52БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" "Ал Васл"га мағлуб бўлди, Ғаниев 59 дақиқа ўйнади  1

Африкалик футболчилардан қимматбаҳо бутсалар кўргазмаси ФОТО Янгиликлар

Африкалик футболчилардан қимматбаҳо бутсалар кўргазмаси ФОТО

“Боруссия”нинг янги футболчиси Обемеянг нафақат ўзининг чиройли голлари ва ажойиб соч турмаклари билан, балки ғайриоддий бутсалари билан ҳам кишини ҳайратга солади.
Бироқ бундай турдаги ғайриоддий бутсалар нафақат унда, балки яна бир қатор санъат шинавандалари ҳособланган футболчиларда мавжуд.

Пьера-Эмерика Обамеянгнинг севимли мавшуғолтига айланган “ футбол бутсаларни қимматбаҳо тошлар билан безатиш” кундан кунга унга қиқзиқиш уйғотмоқда. Мана масалан бу каби битта бутси учун футболчи 4000 Сваровский тошлари, 3000 дақиқа ва 3000 евро пул сарф қилган. Бундай бутсаларни футболчига оёқ кийимларни безатиш шуғуллунувчи Париждаги“Orravan Design”заргарлик корхонаси усталари тайёрлаб беришган. Бу корхона фақатгина аёллар ва болалар оёқ кийимларга эксклюзив кўриниш бериш билан шуғулланибгина қолмасдан футбол бутсаларига ҳам янгича кўриниш беришни бошлаган.

Обамеянгда бундай бутсанинг биринчи жуфти 2012 йил Габонда бўлиб ўтган Африка давлатлари Кубогидан олдин пайдо бўлган эди. Ушбу бутсада Габон давлати байроғи ранги ва футболчи исмининг бош ҳарфлари акс эттирилган эди.

Обамеянгнинг бутсасини кўрган унинг бошқа ҳамкасблари ҳам ўз бутсаларини шутдай тарзда безатишни бошладилар. Хуллас кейинчалик қимматбаҳо бутсаларга Саломон Калу, Дидье Дрогба, Флоран Малуда, Андре Айю, Микаэль Сианилар ҳам эгалик қила бошлашди. Лекин бундай бутсаларнинг тарихи Обамеянгга бориб тақалмайди. Унинг тарихи 2011 йилда Франция ва Бразилия ўртасида бўлиб ўтган ўртоқлик учрашувининг бошланиш пайтида “ПСЖ” клуби ҳимоячиси Мамад Сакога шу каби қимматбаҳо бутсалар совға қилишдан бошланган.

Бутсаларни тайёрлаган дизайнер Пьер Наварронинг айтишича, бундай бутсаларда тупни бошқариш ва ҳис қилиш жуда қийин. Лекин улардан машғулотларда фойдаланиш мумкин ва энг муҳими тўп тепа олиш мумкин.

2012 йилнинг декабирида бўлиб ўтган “Лион” ва “Сент-Этьен” клублари учрашудан олдин Обамеянг машғулотда орқа томонида Сваровский кристалларидан ўз клуби герби туширилган ва ён томнидан юлдузчалар расми акс эттирилган бутсани кийиб чиқди. Бу эса тез орада ОАВда шов шувга айланиб кетди. Футболчи кийиб чиққан бутсанинг турли хилдаги фотосуратлари газеталар, телевиденияда ва ҳаттоки Википедияда ҳам чиқиб кетди.

Тез орада Африка Кубоки пайтида дизайнерлар бу каби бутсаларнинг янгича турини футболчиларга таклиф этишди. Бу сафарги бутсаларда ҳаттоки бемалол ўйинга тушиш ҳам мумкин эди. Улар енгил ва қулай эди. Обамеянгдек бутсалар энди унинг термадаги жамоадоши Алексис Ромаода икки хил вариантда ва яна шундай экслюзив турдаги бутса Эммануэл Адебайорда ҳам пайдо бўлди. Лекин Эммануэл Адебайор бутсаларига кристал ёпиштирилмаган эди.

Франция Кубоги финали пайтида “Эвиан” клуби ҳужумчиси Янник Сагбо ҳам шундай бутсаларда ўйнади ва ҳаттоки гол уришга эришди. Лекин афсуски унинг голи жамоаси ғалабаси учун етарли бўлмади. Франция лигаси Кубогининг финал баҳсида, Обамеянгга қимматбаҳо бутсанинг енгиллаштирилган варианти тақдим этилган эди ва футболчи манашу бутсаларида ўйинни охиригача ўтказди.

sports.ru сайтидан Миразиз Муродов таржимаси
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика