АФА Мессини ФИФА штаб-квартирасига боришга кўндирмоқчи

Aslanov Jasurbek
13 апр 2017
ФИФА 4 май куни Аргентина терма жамоаси Лионель Месси билан учрашув белгилади.

Ушбу учрашувда Месси Чилига қарши ЖЧ-2018 саралаш учрашувида (1:0) ҳакамга айтган сўзлари борасида тушунтириш бериши керак. Бу ҳақда Аргентина футбол ассоциацияси президенти Клаудио Тапиа эълон қилди. Ўша иши учун аргентиналик 4 та ўйинга дисквалификация қилинган эди.

"ФИФА Месси тушунтириш бериши учун учрашув вақтини эълон қилди. У АФАдаги адвокатлар билан бирга Цюрихга бориши ва жарима санкцияларини камайтириши жуда муҳим. Шу сабабли Мессини Цюрихга боришга кўндириш учун Барселонага учиб бораман" - дейди Тапиа.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Télam