Адриано Галлиани: "Ўйлайманки, Хонда ўзига ишлатилган "ўнта"ни оқлайди"

Aziz Tukhtamuradov
10 апр 2014
Италиянинг "Милан" жамоаси вице-президенти Адриано Галлиани сўнгги ўйиндаги учта ғалаба жамоа кайфиятига яхши таъсир қилганини таъкидлаб ўтди.
"Жамоадаги муҳит ғалабалардан сўнг сезиларли даражада ўзгарди. Янги футболчилар - Хонда ва Таарабт ярим ҳимояда ажойиб ўйин кўрсатмоқдалар. Адил Рами хам улардан қолишмасликка харакат қилмоқда.
Кейсуке - Осиёнинг энг яхши футболчиси. Биз у жамоага кўникиб олишини кутишимиз зарур.
Ўйлайманки, у ўзига сарфланган "ўнта"ни оқлайди", - дея Галлианининг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Goal.com.

Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: goal.com