UZ

Сўнгги янгиликлар

06:36Мундиал тарихи. Пора эвазига иштирокчига айланган чемпион, Фаластин номидан қатнашган Исроил ҳамда фашизм тарғиботига айланган турнир ҳақида ҳикоя қиламиз  0 02:59Конференциялар лигаси. "Фиорентина" ютқазди, "Пэлас"дан дуранг ва бошқа натижалар  0 01:58"Наполи" Италия Суперкубоги финалида!  3 01:29Бастони "Барселона"нинг қизиқишлари ҳақида гапирди  0 00:59Зидан "Реал"га қайтмоқчи эмас  0 00:25Туркия кубоги. "Галатасарой" ўз майдонида "Истанбул Башакшеҳир"ни мағлуб этди  17 00:13"Атлетико" ҳимоячиси 2 ойга сафдан чиқди  0 23:58Араб Кубоги. Марокаш Иорданияни иродали тарзда мағлуб этиб, бош совринга эга чиқди  3 23:43Луис Энрике: "ПСЖда уч нафар топ-дарвозабон борлиги ажойиб ҳолат"  0 23:17Самвел Бабаян: “Керакли натижага эришиш учун максимал даражада ҳаракат қиламиз”  6 22:51"Guardian" 2025 йилнинг энг яхши футболчилари рейтингини тузди: Месси қайси ўринда?  4 22:30Тебас: "ЛаЛига ўйинлари Испаниядан ташқарида бўлса нима?"  1 22:12Бруну Фернандеш: "Одамлар Португалия термаси Роналдусиз яхшироқ ўйнайди деб ўйлашади. Агарда бу шундай бўлса, айб бизда"  6 21:54"Барселона" Фликка янги шартнома таклиф қилди  3 21:15Эрон кубоги. "Трактор" пенальтилар сериясида ғалаба қозониб, "Персеполис"ни турнирдан чиқариб юборди  3

Аброр Хусинов: "Олий лигада қолиш учун имкониятимиз бор" Янгиликлар

Аброр Хусинов: "Олий лигада қолиш учун имкониятимиз бор"

Олий лиганинг 27-туридан ўрин олган "Шўртан" - "Обод" (1:0) жамоалари ўртасидаги учрашувдан кейин меҳмонлар ҳимоячиси Аброр Хусинов ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
- Беллашувнинг бошидаёқ гол ўтказиб юборганимиз яхши бўлмади. Чунки бундай кутилмаган голлар ўйининг боришига салбий таъсир қилади. "Шўртан" учинчи дақиқадаёқ ҳисобни очган бўлса-да, қолган вақт мобайнида биз рақибдан етарлича устунлик қилдик. Мезбонлар дарвозаси олдида жуда кўп хавфли вазиятларни юзага келтирдик. Нафақат дуранг, балки ғалаба қозонишимиз ҳам мумкин эди. Бироқ омадимиз келмади.

Вазиятларнинг ҳеч биридан унумли фойдалана олмадик. Футболда ёзилмаган қоида бор: сен урмасанг, сенга уришади.  Айтиш керак, мазкур баҳсда тўрт нафар жамоадошим майдонга туша олмади. Табиийки, уларнинг йўқлиги ҳам билинди. Ҳали ҳаммаси олдинда. Олий лигада қолиш учун имкониятимиз бор. Шундай экан, охиригача, қўлдан келганча ҳаракат қиламиз.


"Обод" матбуот хизмати

Рейтинг: -3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика