Аброр Хусинов: "Ғиждувон"га қарши ўзимиз кутган даражада ўйнай олмадик"
18 мар 2022 15:02
Янгиликлар
Аброр Хусинов: "Ғиждувон"га қарши ўзимиз кутган даражада ўйнай олмадик"
Про лиганинг 2-туридан ўрин олган «Ғиждувон» - «Хоразм» (0:0) учрашувидан кейин меҳмонлар ҳимоячиси Аброр Хусинов фикрларига қулоқ тутдик.
“Ғалаба учун майдонга тушгандик. Лекин жамоамизга омад етишмади. Охиригача гол уриб, ғалабани илиб кетишга интилдик. Афсуски, мақсадимизга эриша олмадик. Қолаверса, ўзимиз кутган даражада ўйнай олмадик.
Чунки ўйин аввалида мураббийлар штаби бизни кўпроқ тўпни майдонда олиб юришимизни, паслар орқали футбол намойиш қилишимизни уқтирганди. Лекин ўйин давомида тинимсиз ёмғир ёғиб турди. Майдон ҳолати мураббий томонидан берилган кўрсатмани бажаришга асло йўқ қўймасди. Натижада, тўпни ердан узиб, ҳужум қилишимизга мажбур бўлдик.
Бу мавсумда имкон қадар кўпроқ ўйинларда муваффақиятга эришмоқчимиз. Жамоа ишқибозларини ғалабаларимиз билан хурсанд қилишни режалаштирганмиз", - деди Хусинов.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" ўз уйида "Манчестер Сити"га ютқазди
ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди
"Хоразм" Суперлигада қолди, "Бухоро" Нукусга боради
Николя Пепе: "Роналду Месси ҳақида жуда кўп гапиради. "Наруто"да ким тинмай валдирайди? Саске. Ким жим юради? Наруто"
Фикрлар