UZ

Сўнгги янгиликлар

00:09Миржалол Қосимов: "Бугунги ўйинга баҳо – 2"  3 23:20ЦСКАнинг янги бош мураббийи маълум  1 22:52Ильгиз Танташев бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси "Боруссия" иштирокидаги ўйинни бошқаради  4 22:34Камолиддин Тожиев: "Бугун бутун мавсумга етадиган вазият яратдик, тўп дарвозага киришни истамади"  20 22:04Иммобиле А Серияга қайтадими?  1 22:04Суперлига. "Қизилқум" "Сўғдиёна" билан дуранг ўйнади, жиззахликлар баҳсни 10 киши бўлиб тугатишди  6 21:56Суперлига. ОКМК ўз майдонида нурсиз дуранг қайд этди  17 21:53Суперлига. "Бунёдкор" ва "Пахтакор" ўртасидаги Тошкент дербисида кучлар тенг келди  27 21:31Ҳамма кутган материал. Клублар ўртасидаги ЖЧнинг тўлиқ тақвими  13 20:46CAFA U20 Championship. Ўзбекистон U-18 Эрон билан дуранг ўйнади  9 19:23"Машъал" "Қўқон-1912"ни йирик ҳисобда таслим этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 19:07Жасур Жалолиддиновнинг янги клуби маълум?!  20 18:40Эндрю Робертсон испан гранди сафига ўтиши мумкин  1 17:57Равшан Эрматов клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида энг кўп ўйинни бошқарган ҳакам бўлиб турибди  9 17:31"Шўртан" охирги бор Олмалиқда қачон ғалаба қозонган?  0

Абдувоҳид Неъматов: "Жамоамиз очко олишида ўз ҳиссамни қўшмоқчи эдим, аммо бу насиб қилмади" Янгиликлар

Абдувоҳид Неъматов: "Жамоамиз очко олишида ўз ҳиссамни қўшмоқчи эдим, аммо бу насиб қилмади"

Париж Олимпиадасининг футбол мусобақасидан ўрин олган Испания ва Ўзбекистон ўртасидаги баҳсдан кейин Абдувоҳид Неъматов ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

– Ўйин ҳақида фикрингиз. Биринчи дақиқаларда йигитларда ҳаяжон бўлгандек таассурот қолди. Бунинг сабаби нима?

– Бугун ўзбек футболи учун яхши кун бўлди. Биз Олимпиададаги биринчи ўйинимизни ўтказдик. Афсуски, мағлуб бўлдик. Биз бу ўйинга яхши тайёргарлик кўргандик. Рақиб эса Испания эди. Биринчи навбатда бугун бизни Париждаги стадиондан қўллаб-қувватлаган мухлисларга раҳмат айтаман. Улар шунчаки ажойиб атмосферани ҳосил қилиб беришди. Бизга бугун бироз омад етишмади. Ўз мақсадимиз йўлида давом этамиз. Олдимизда иккита ўйин бор. Испанияга қарши ўйинни тўғри таҳлил қилиб, кейинги ўйинларга етарли хулоса чиқарамиз. 

– Пенальтини қайтарган вазиятингизда нималарни ҳис қилдингиз?

– Рақиб футболчилари қандай пенальти тепишини ўрганмагандим. Зарба муаллифини тўпга қандай келишини кузатиб турдим ва зарбани қайтардим. Жамоамиз очко олишида ўз ҳиссамни қўшмоқчи эдим, аммо бу насиб қилмади. 

– Иккинчи голда тўпни йўналишини кўра олмадингизми?

- У вазиятда ҳимоячилар ҳам кўп эди. Зарбани илғаш қийин бўлди.

Рейтинг: +24   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика