UZ

Сўнгги янгиликлар

13:33"Челси" Дисасини "Лион"га ижарага бериши мумкин. Ҳимоячи бу мавсумда ҳали ўйнамади  0 12:39"Реал" Рюдигер билан музокара ўтказади  0 12:00TVCOM'да бугунги ўйинлар: А Серияда топ баҳс, “Реал” ва бошқалар  1 11:31"Челси" Маресканинг келажаги бўйича бир қарорга келди  1 11:05"Насаф" футболчиси "Қўқон-1912" жамоасининг тўлақонли аъзосига айланди  1 10:43Sofascore. Алиқулов кечаги учрашувда энг паст баҳони олди  3 10:20Ўзбекистон МТЖ аъзоси "Нефтчи" билан шартномани узайтирди  1 09:52Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда  43 09:18"Насаф" "Қўқон-1912" футболчисини сотиб олди  0 08:44Sofascore. Шомуродов ва Файзуллаев кечаги ажойиб ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 08:18Самвел Бабаянга Андижон вилояти ҳокими томонидан минимум вазифаси қўйилди  11 07:43Салoҳ "Ливерпул"ни қишда тарк этадими?  5 03:05“Интер Майами” илк бор МЛС кубогини қўлга киритди. Лео финала 2 та ассист ижро этди  24 03:00Лига 1. ПСЖ "Ренн"га жавобсиз 5 та гол урди  1 02:55Ла Лига. "Атлетик" — "Атлетико" ўйини тақдирини битта гол ҳал қилди  0

Абдувоҳид Ғуломов: "Ғалаба жуда керак эди, аммо насиб қилмади" Янгиликлар

Абдувоҳид Ғуломов: "Ғалаба жуда керак эди, аммо насиб қилмади"

"Андижон" ҳамда "Аркадағ" ўртасидаги ОЧЛ-2нинг 5-тур учрашувидан (1:1) сўнг мезбонлар вакили Абдувоҳид Ғуломов интервью берди.

Ўйин ҳақида: "Ўйин қийин бўлишини кутгандик, аммо шунга яраша тайёргарлик кўрдик. Ўйинни назорат қилдик ва дастлабки голни биз урдик. Ўз хатоимиз туфайли тўп ўтказиб юбордик. Ғалаба жуда керак эди, аммо насиб қилмади".

- "Андижон"нинг Суперлигадаги натижалари ва ОЧЛдаги ҳолати яхши эмас. Бу футболчилар руҳиятига таъсир ўтказяптими?

- Ҳар қандай вазиятда ҳам охиригача ҳаракат қиламиз. Мавсумни ижобий якунлаш учун интиламиз.

- Суперлига тугаши билан "Андижон"да ОЧЛнинг 6-тур ўйини олдидан 3 ҳафталик танаффус бўлиб қолади. Бу пайтда нималар қилишингиз ҳақида клуб маълумот бермадими?

- Бу ҳақида ўйлашга бироз эрта деб ўйлайман. Олдимизда сафарда "Бунёдкор"га қарши баҳс кутиб турибди. Шундан сўнг қолгани ҳақида ўйлаймиз. Доҳадаги ўйинга яхши тайёргарлик кўрамиз.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика