UZ

Сўнгги янгиликлар

10:25Аёллар Осиё кубоги. Филипинга мағлуб бўлдик, бироқ ЖЧга чиқиш йўлланмасини сақлаб қолдик  4 09:40Суперлига. Бугун Андижон ва Бухорода учрашувлар бор  6 09:14Sofascore. Шомуродов кечаги баҳс учун неча баҳога лойиқ кўрилди?   3 08:46Чемпионлар лигаси. Ҳафта футболчисига номзодлар эълон қилинди  16 08:30Суперлига. "Хоразм" – "Бунёдкор" 1:2   0 08:18Ироқ чемпионати. "Арбил"дан навбатдаги ғалаба, Темировдан навбатдаги гол  3 07:50КОНКАКАФ Чемпионлар лигаси. Месси ва "Интер Майами" мусобақадан чиқиб кетди  9 07:21Аёллар футболи. Бугун терма жамоамиз тарих яратиши мумкин   3 03:10Чемпионлар лигаси. "Ливерпуль"дан супер камбек, "Бавария"да яна йирик ҳисоб, "Атлетико" ютқазди, бироқ...  36 03:02Чемпионлар Лигасининг 1/4 финал жуфтликлари маълум бўлди  49 02:26"Адолат қарор топди". Марокаш афсонаси Африка Кубогидаги можаро ҳақида  10 02:04"Барселона"да жиддий йўқотиш! Жоан Гарсия "Ньюкасл"га қарши ўйиндаги жароҳати сабаб сафдан чиқди  5 01:40БАА чемпионати. Шукуров жамоаси сўнгги сонияларда ғалабани қўлдан чиқарди  1 01:30ЕЧЛ. "Барселона" — "Ньюкасл" 7:2  8 01:07Акмал Рустамов: "Бизга фақат битта гол етишмади"  1

Абдусамад Дўрмонов: "Бизда ҳам муаммолар бор. Аммо..." Янгиликлар

Абдусамад Дўрмонов: "Бизда ҳам муаммолар бор. Аммо..."

Фарғонанинг "Нефтчи" жамоаси Ғузорда "Шўртан"га мағлубиятга (1:2) учраб Ўзбекистон кубогидаги иштирокини якунлади.

Учрашув якунлангч матубот анжуманида меҳмонлар бош мураббийи Абдусамад Дўрмонов иштирок этди.

"Биринчи бўлимда ўйинимиз қовушди ва ҳисобда олдинга чиқиб олдик. Иккинчи бўлимда "Шўртан" мувозанатни тиклади. Ўйиннинг иккинчи қисмини ўзимиз истагандек ўтказмадик. Футболчилар режадагидек ҳаракат қилишди ва кўрсатмаларни бажаришди. Лекин, айрим кичик хатолар сабаб дарвозамиздан гол ўтказиб юбордик. Рақиб бир киши кам бўлиб қолгач ўйин тизгинини қўлимизга олдик. Аммо, вазиятлардан фойдалана олмадик. Бу - футбол. Шунақаси ҳам бўлиб туради. Нима бўлганда ҳам олдинга интилишда давом этамиз. Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичи иштирокчилари қаторидан жой олишни истагандик. Лекин, ўхшамади. Боллар Про лигада кучсиз жамоа йўқлигини кўришди. 3 июлдан чемпионат баҳсларига старт берилади. Хатолар устида ишлаб олдинга қараб ҳаракат қилишдан тўхтамаймиз.

Мансур Саидов ҳам биринчи бўлимда қўлидан келганча ҳаракат қилди. У тажрибали футболчи. Ўйиндан олдин ҳам жамоа етакчиси сифатида гаплашгандик. Иккинчи бўлимда жисмоний жиҳатдан толиқиб қолди. Янги футболчиларни ўйинни кучайтириш учун туширдик. Ўтган сафар бу иш берганди. Бу гал эса натижа бермади. Кийиниш хонасида болларга биринчи бўлимдагидек ҳаракат қилишларини тушунтирдик. 

Мақсадимиз ҳар бир ўйинда ғалаба қозониш ва юқори ўринлар учун курашиш. Муаммо ҳар бир жамоада бор. Бизда ҳам маълум бир муаммолар йўқ эмас. Буни инобатга олмаяпмиз ва ўз ўйинимизни кучайтириш ҳақида ўйламоқдамиз. Буни футболчиларни онгига ҳам сингдирмоқдамиз. Футболда ғалаба қозонсангиз ўсиш ҳам бўлади ва муаммолар ҳам бартараф этилади",- дейди Абдусамад Дўрмонов.


Рейтинг: -1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика