Абдураимов “Машъал”да

Narzulla Saydullayev
8 июл 2018, 07:01
“Газчилар” эртага таътилдан қайтади ва ўз қароргоҳида ўқув-йиғин машғулотларини бошлайди.

Александр Хомяков таркибда жиддий ўзгаришларга қўл урмоқчи эмас. Жамоа сафига иқтидорли посбони Шерзод Абдураимов қайтарилди. Хуқуқий жиҳатдан “Машъал” футболчиси саналадиган 23 ёшли дарвозабон жамоа тарбияланувчисидир. Охирги йилларда у ижара асосида бир қатор жамоаларда ўйнаб келаётганди. Мавсумнинг биринчи қисмини Абдураимов Ҳаққулободнинг “Норин” жамоасида ўтказди. Эндиликда у “Машъал”да Раҳим Давронов ва Ботир Носиров билан рақобатлашади.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›