Абдураҳмон Абдулҳақов: "Жиззахда омадимиз келди"

Narzulla Saydullayev
23 апр 2017
"Сўғдиёна" - "Нефтчи" жамоалари ўртасидаги бахсдан сўнг беллашув кахрамони Абдураҳмон Абдулҳақов учрашув борасида фикр билдирди.

- Бизни беллашувга муносиб тарзда тайёрлаган мураббийларимизнинг мазкур муваффақиятда хиссаси катта бўлди. Жуда ҳам қийин бахсда иштирок этдик. Шу ўринда узоқ йул босиб Жиззахга келган фарғоналиклар мухлислар рахмат дейман. Албатта биз майдонда уларнинг далдасини сезиб турдик. Жиззах жамоаси доимгидек ўз майдонида муносиб ўйин кўрсатди. Уларга кейин бахсларда омад тилайман. Битта эмас балки ундан кўпроқ гол уришимиз хам мумкин эди. Афсуски, кўплаб вазиятлардан фойдалана олмадик. Жамоага ғалаба келтирган голни киритганимдан хурсандман. Мазкур натижадан жамоа янада рухланиб кейинги учрашувларда хам ғалабали серияни давом эттириш лозим. Бу борада мухлисларимиз бизни қўллаб туришса жамоага янада мадад бўлади. Ғалаба барчага муборак бўлсин

"Нефтчи" матбуот хизмати



Narzulla SaydullayevMuallif
Manba: championat.asia