UZ

Сўнгги янгиликлар

19:40“Реал”нинг ўтган ойдаги энг яхши футболчиси аниқланди  0 19:20Алекс Фергюсон Стивен Жеррардни мақтади  7 18:50Левандовски фаолиятини Италияда давом эттириш эҳтимоли ҳақида гапирди  3 18:48Суперлига. "Пахтакор" - "Қўқон-1912" 2:0 (МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ)  46 18:40Суперлига. "Навбаҳор" - "Сурхон" 0:0 (матнли трансляция)  46 18:32"Аталанта" форварди Сапата фаолиятини Англияда давом эттириши мумкин  4 18:11"Челси" Тиагу Силванинг шартномасини узайтириш бандини фаоллаштиради  0 18:00Кахи Махарадзе миллий чемпионатда "Локомотив" таркибидаги 150-ўйинини ўтказди  2 17:48"Атлетико" "Удинезе" ярим ҳимоячиси де Пауль учун даъвогарлик қилмоқда  0 17:27К-лига. "Канвон" "Ульсан Хёндэ"га қарши ўйинда 90+3 дақиқада ўтказиб юборилган гол сабаб ғалабани қўлдан чиқарди  1 17:01Ла Лига. "Атлетико" бугун бўлиб ўтадиган "Реал Сосьедад"га қарши ўйин учун қайдномасини эълон қилди  5 16:45Olamsport: Камару Усман яна жанг қилмоқчи, UFC раҳбари Фергюсон ҳақида фикр билдирди ва бошқа хабарла  2 16:41Локателли ПСЖга ўтишга тайёр  1 16:18Ўзимизнинг карикатура: Суперлигада "Андижон"нинг ишлари юришмаяпти  11 16:06"Пахтакор" футболчиларида чарчоқ аломатлари бор. Бугун кўп гол кўрамиз". Нўъмон Ҳасанов бугун қайси жамоага мухлислик қилишини айтди  14

А Серия. "Ювентус" йирик ҳисобда ғалабага эришди Янгиликлар

А Серия. "Ювентус" йирик ҳисобда ғалабага эришди

Италия чемпионати 25-туридан ўрин олган тўқнашув матнли трансляциясини ушбу саҳифада кузатиб бордингиз.

Ювентус – Специя 3:0 

«Альянц Стэдиум»

Голлар: Мората 62', Кьеза 71', Роналду 89'

Гол урилмаган пенальти: Галабинов (90', дарвозабон)

Ювентус – Шенсни, Данило, Алекс Сандро, Демирал, Фработта (Бернардески, 61), Бентанкур, Маккенни (Мората, 61), Кулусевски, Рабьо, Кьеза (Рэмзи, 72), Роналду.

Специя – Проведель, Эрлич, Виньяли, Терци, Маркицца (Бастони, 86), Маджоре (Акампора, 73), Лео Сена (Агуме, 86), Эстевес, Жаси, Фариас (Верде, 73), Нзола (Галабинов, 73).

Огоҳлантиришлар: Фработта (10), Демирал (90+5).


Баҳс якунланди. "Ювентус" мухлисларини чиройли ғалаба билан муборакбод этамиз! Хизматингизда Шерзод Нурматов бўлди. Кейинги ўйинларда ғойибона кўришгунча! 

90+5. Демирал қўполлик ишлатиб, пенальти олиб келди, аммо пенальтидан Галабинов унумли фойдалана олмади. 

Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшилди. 

89. ГООООООООООООООООООООЛ!  Роналду ҳам ўз мақсадига эришиб, ҳисобни йириклаштирди – 3:0! 

88. Шенсни жарима майдони ичига кетма-кет узатмалар етиб келяпти, ҳимоячилар эса ҳаводаги курашда бугун тўлиқ устунликка эга бўлишди. 

86. "Специя"да 2 та алмаштириш: Лео Сена ўрнига Агуме, Маркицца ўрнига Бастони туширилди. 

83. Жамоалар майдон маркази ҳақида шунчаки унутишди. Фақат у томондан бу томонга ҳужумлар бўляпти. 

79. Адриен Рабьодан узатма... ҳеч қандай хавф кузатилмади.

77. Роналду Эстевесдан қочиб кетиб, 20 метрлик масофадан жарима ишлади.

76. Галабинов ва Верде "Юве" жарима майдони яқинида вазият яратишга ҳаракат қилишди, аммо ҳимоячилар бунга йўл қўйишмади.

75. Роналду бурчак тўпидан кейин бош билан зарба берди, тўп дарвоза тўсини тепасидан ўтиб кетди.

73. "Специя"ди 3 та ўзгариш: Нзола ўрнига Галабинов, Маджоре ўрнига Акампора, Фариас ўрнига Верде тушди. 

72. "Ювентус"да алмаштириш: Кьеза ўрнига Рэмзи ўийнни давом эттиради. 

71. ГООООООООООООООООЛ!  Кьеза!  Ваниҳоят, у ўз мақсадига эришди. 2:0! 

69. Кулусевски ва Мората "Юве"нинг ҳужумини чап қанотдан ривожлантиришди. Испан Роналдуга пас берди, у эса ҳимоячини дриблинг эвазига чалғитишга уринди, аммо тўпни йўқотди.

68. Жаси ҳужумда қўпол ўйнагани боис ҳакам ўйинни тўхтатди. 

65. Гол ВАРда узоқ вақт текширилди, аниқроғи, Бернардескининг офсайдда бўлган ёки бўлмаганлиги текшириб чиқилди ва инобатга олинди – 1:0!  

62. ГОООООООЛ!  Мората!  Еҳ, "Жаноб Офсайд"нинг голи ўйиндан ташқари ҳолат туфайли инобатга олинмади. 

61. "Ювентус"да 2 та ўзгариш: Фработта ўрнига Бернардески, Маккенни ўрнига Мората тушди. 

57. Бонуччи ўйинни кузатиб бормоқда.

55. Кулусевски Роналду билан комбинация уюштириб, зарба нуқтасига чиқиб борди. Швед зарба йўллади, аммо йўл-йўлакай ўйин қоидасини ҳам бузди. 

54. Алекс Сандро Жасига нисбатан қўполлик ишлатди, жарима белгиланди. 

52. Деян Кулусевски ҳаволатиб ичкарига пас узатди, Роналдунинг тахминан 11 метрдан бош билан берган зарбаси ноаниқ кетди.

49. Федерико Кьезанинг зарбасига аниқлик етишмади. У чап томонни кўзлади, бироқ бир неча сантиметр ноаниқ кетиб қолди.

46. Иккинчи бўлим бошланди! 

Биринчи бўлим тугади. Ҳозирча ҳисоб очилмади – 0:0. Танаффус! 

42. Зарбааа!  Роналдунинг зарбаси дарвоза устунига тегди. 

40. Тўпга эгалик қилиш бўйича статистика: 47% – 53

37. Бентанкур майдонда ўз даражасини кўрсатди. Родриго Кьезанинг очилаётганини кўрди ва узун пасни қойилмақом ижро этди. Федерико зара йўллашга уринди, бироқ Маркицца "қалқон" бўлди.

35. Роналду ёшлигини эсланшни хоҳлади ва дриблинг орқали уч рақибини ортда қолдиришга уринди, аммо ўша дамдаги энергия ҳозир йўқда, лекин бурчак тўпи ишлади. Стандарт ҳолат Демиралнинг бош билан берган зарбаси билан тугади. 

30. Маркицца яна ҳужумда фаол – унинг зарбаси рикошетдан сўнг ноаниқ кетди.

29. Маджоре Бентанкурни "подкат" орқали қулатди, лекин ҳатто карточка ҳам йўқ. 

26. Лео Сена Роналдуга нисбатан қўполлик ишлатди, жарима зарбаси.

23. Рабьонинг узатмасидан кейин "Юве" ўйиндаги илк жаримасини ишлади. Кьезанинг паси Маккенига қадар етиб келди, бироқ америкалик тўпни ўзига бўйсундиришнинг уддасидан чиқмади.

19. "Юве" жуда фаол эмас, аммо рақибга ҳам вазият яратишга йўл қўйгани йўқ. 

18. Фработта узун пасни кўрсатди, аммо муваффақиятсиз.

15. Маккенни майдон марказида бўшлиқ топди. У тўп билан олдинга юриб, ўнгга, Кьезага пас берди. У эса озроқ олдинга юрди ва зарба йўллади, ноаниқ.

14. Бу ўйинда ким фаворит эканлиги ҳозирча аниқ эмас. "Специя" тўп билан сезиларли равишда кўп муомала қиляпти. Тўпни йўқотганда эса "Ювентус"ни жиддий босим остига олмоқда. 

10. Фработта Виньялига нисбатан қўполлик ишлатди ва огоҳлантирилди. 

9. Кьеза гол урди, аммо инобатга олинмайди, сабаби Бентанкур пас узатганда у офсайдда эди.

8. "Специя"нинг яхши ҳужуми!  Маджоре ўнг қанотда тўпни қабул қилиб, уни Маркиццага узатди. Меҳмонлар вакилининг зарбаси дарвоза тўрининг ташқи томонига тегди.

7. "Ювентус" катта қийинчилик билан олдинга боряпти. Мезбонларга "Специя"нинг кучли прессинги халақит қилмоқда. 

5. Кулусевски тўп билан олдинга борди, уни Эрлич қатъият билан кутиб олди.

3. Маджоре ўзининг "юриши"дан кейин бурчак тўпи ишлаб олди.  Маркиццанинг узатмаси "ЮВе" ҳимоячиларига қийинчилик туғдирмади.

2. "Специя" дарҳол тўпни ўзида сақлашга тушиб кетди. 

1. Ўйин бошланди! 

- Баҳс Тошкент вақти билан 00:45 да бошланади. 

- Ассалому алайкум, қадрли футбол ишқибозлари! Бугун Италия А Серияси 25-турида "Ювентус" ўз майдонида "Специя"ни қабул қилади. Учшбу учрашувни яқин 2 соат ичида сиз билан биргаликда кузатиб борамиз. 

Рейтинг: +10   

Фикрлар

+6   
03 мар 07:49:46
Sardorbek..Real M
Messini o'g'ilchalari shu yerda ekanu xar doyimgidek ulargayam qiyinda Ronaldu gol ursayam urmasayam achishadi ulardiki
+5   
03 мар 10:30:52
Samarano
Пресс Секретарь фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Shunga umid qilaman, lekin agar ukasi bu mavsum ham to'purar bo'lsa, futbol tarixida ligalar ichida eng ko'p to'purar bo'lgan futbolchiga aylanarkan. xD Akasi adashmasam, 2018-yildan beri bombardirlik nima ekanligini bilmay keladi. xD
Ligalar demada) katagida desang to'g'riroq bo'ladi!) Akasi munde "ko"cha"ga chiqib do'ndiribqo'ygani uchun xurmatda. Uyda o'tirib 8 res urdirib yurmayaptiku zato. xD
+3   
03 мар 12:15:47
Na sayte bavariya
Пресс Секретарь фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Za to Italiyaning eng zo'r jamoasini botqoqqa qarab tortmayapti Messi. xD
Xa sekretarka boss gazini
+3   
03 мар 11:59:33
Samarano
Пресс Секретарь фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Za to Italiyaning eng zo'r jamoasini botqoqqa qarab tortmayapti Messi. xD
Botqoqqa?))) Uaxaxaxa))) kelganidan beri 2 karra chempion bo'ldi + super cuplani yutvotti!xD
Messini aytsang yarashadi kiradigan joyiga tiqyapti deb jamoani) (yugurib borib bartoga osil)
Xarxolda Ronaldu realdan ketib, barsada qolgan messidan ko'pro sovrin yutdi! x-D!)
+3   
03 мар 11:14:50
Bruno Fernades
Пресс Секретарь фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Za to Italiyaning eng zo'r jamoasini botqoqqa qarab tortmayapti Messi. xD
Xd nimasi kulguli sal seryozne bo'gin erke kishisanku bugun yo'q bo'p ketma klubin to'nqayadi
+2   
03 мар 07:52:38
МAKS
Admin jonla ... Bugunam turishila bilan , kechigi habarlani dovom etirila ... Kecha rasa avjiga chiqardila Cr7 ketadi , qoladi , keti dib ... Silaga qoyib bersa , Uefaga Cr7 bilan borib , transfer oynasini ochtirib , uni yengi kulibga kuzayib qoyasila ... Dunyo qarashila juda juda ken Aaaaa ...
+2   
03 мар 01:53:41
Uzbeks Number one
Kieza yomonam dovdiradi 1chi taym kamida 2ta golli vaziyat boludi.. faqat 1ta oyoda oynidigan bosa pro futbolchi bolomidi
+2   
03 мар 01:51:18
Neftchi Fergana uzb
Роналду урса кк
+1   
03 мар 08:26:27
FC(@liverpool@)
Футбол куришдан Уни мухокама килишди яхши курганимиз учунам Узбекистан ЖЧ чиколмеди ..... Чунги бировни эришган ютигини куролмаслик Узбекка хос хислатми дийман
+1   
03 мар 02:44:32
Пресс Секретарь
Oxiri Ronaldu bir amalladi, 5-6 ta vaziyatni ko'kka sovurib, baxtiga Bentankur golli pas uzatdi. xD
+1   
03 мар 02:13:44
Neftchi Fergana uzb
1-0
+1   
03 мар 01:29:47
МAKS
Man Ranalduni Juventus da qosin yo , ketsin dimi , ikalovi bita bob LCHDA ğalaba qozonsin dib qolaman...
   
03 мар 18:17:42
Bruno Fernades
Пресс Секретарь фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Messi sovrin yutsa-yutmasa Ronaldudan ko'p sovrini. Individualda ham, jamoaviyda ham.
Mayli to'g'ri tushuntire qara kalleni ishlat yuventusda avval canselo manjukic markizzio costala zo'r o'ynardi darvozada buffon turardi xozi teshi shesni Allegri eng katta yo'qotish futbolda murabiyga ko'p narsa bog'liq
   
03 мар 18:02:11
Bruno Fernades
Пресс Секретарь фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Telefon qilib nima deysan? Qis naxxay, daxxuya gap gapirma. Seni haqorat qilmagan joyimda qisib yoz. Dadang ili onang haqida yozmadim men. Tushundingmi suka?
Sanga momo keremi dalbayop mandan kechirim so'ra nahuy sani deteski gaplarendan asab buzuldi yahuduydi xotini suka Ronaldo haqida gapirish sangamas cho'chqaga urdirvor gnida Ronaldo sandaqa insonladan insonlaga ko'p foydasi tegadi tuxum kalla
   
03 мар 06:40:07
Рахматилло Исманов
Галаба муборак Ювентусни ашаддий мухлисларига! Бугун Кеза учрашувни энг яхши футболчиси булди!
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика