UZ

Сўнгги янгиликлар

02:00Olamsport: Чимаев билан жанг қилишни исташмаяпти, Ўзбекистонда ММА турнири ва бошқа хабарлар  0 00:53Артета: “Тьяго “Барселона”далигидаёқ менга ёқарди, у ажойиб футболчи”  2 00:18Темурхўжа Абдухолиқов: "Туғилган куним эмас, гол ҳақида ўйладим"  2 00:11“Боруссия” 16 ёшли ярим ҳимоячи билан келишувга эришди  2 23:43ПСЖ посбони яна жамоага қайтди  0 23:07"Металлург" - "Локомотив" 2:2. Бекободдан ГАЛЕРЕЯ  0 23:02Дастлабки танлов ғолиби - Хоразм вилоятида яшовчи Оҳунжон Аминов   1 22:48"Пахтакор" - "Истиқлол" учрашувини уммонлик ҳакамлар бошқариб боришади  8 22:42Унаи Эмери: “Месси дунёнинг энг яхши ўйинчиси ва шундай бўлиб қолади”  5 22:02Александр Ежов: "Энди таркибни ўзгартирмасак бўлмайди"  1 22:02"Тоттенхэм" тўғридан-тўғри Англия Лига Кубогининг 1/8 финалига чиқди, рақиб – "Челси"   2 21:52Исломбек Исмоилов: "Олти нафар асосий таркиб футболчимизда жароҳат бор"  1 21:51Мората "Ювентус"да ўзига рақам танлади   4 21:34Азар ва Асенсио "Реал"нинг "Бетис"га қарши ўйин учун қайдномасидан жой олмади   2 21:15"Барса" Зинченкони бир йилга ижарага олмоқчи   10

А Серия. "Ювентус" яна биринчи ўринга қайтди Янгиликлар

А Серия. "Ювентус" яна биринчи ўринга қайтди

"Милан" минимал ҳисобда мағлуб этилди.

Ювентус Милан 1:0

10 ноябрь, 00.45, "Альянц Стэдиум"

Гол: 1:0 – 77 Дибала.

Ювентус – Шченсний, Куадрадо, Бонуччи, де Лигт, Алекс Сандро, Бентанкур, Пьянич, Матюиди (Рабьо, 70), Бернардески (Дуглас Коста, 61), Игуаин, Роналду (Дибала, 55).

Милан – Доннарумма, Конти, Лео Дуарте, Романьоли, Тео, Лукас Пакета (Ребич, 85), Беннасер, Крунич (Бонавентура, 61), Сусо, Пионтек (Рафаэл Леау, 66), Чалханоглу.

Огоҳлантиришлар: Крунич (40), Беннасер (45), Куадрадо (56), Тео (89), Чалханоглу (90), Сусо (90).


Ювентус

Пауло Дибала - 77'

Серия А . 12-тур

10/11/2019, 23:45

0
:
1
Тугади

Милан

Стадион: Allianz Stadium, 40478 томошабин

Бош ҳакам: Fabio Maresca

45'
90'
55'  Криштиану Роналду (Пауло Дибала)
57'  Хуан Куадрадо
61'  Федерико Бернардески (Дуглас Коста)
70'  Блез Матюиди (Адриен Рабьо)
77'  Пауло Дибала
77'  Гонсало Игуаин
40'  Раде Крунич
45'  Исмаэль Беннасер
61'  Раде Крунич (Джакомо Бонавентура)
66'  Кшиштоф Пентек (Рафаэл Леан)
85'  Лукас Пакета (Анте Ребич)
89'  Тео Эрнандес
90'  Хакан Чалханоглу
90'  Сусо


                                                               Саҳифани янгилаш

Учрашув якунланди. "Ювентус" очколари сонини 32 тага етказиб, мусобақа карвонбошилигини қайтариб олди. "Милан" эса 14-ўринда қоладиган бўлди. 

90+4. Дибала ҳисобни йириклаштириши мумкин эди, аммо...

90. Матюидига нисбатан қўполлик ишлатган Сусо ҳам огоҳлантирилди.

89. Сўнгги дақиқалар асабий руҳда давом этмоқда. Тео ҳам сариқ карточка ишлаб олди.

86.Ташаббус "Милан" томонига ўтиб кетди. "Ювентус" икки қаторли ҳимоя чизиғини юзага келтириб олган.

83. Чалханоглунинг узоқдан йўллаган яна бир хавли зарбаси ва Шченснийнинг супер сейви.

79. "Милан" катта куч билан олдинга ташланмоқда. "Россонерилар" ҳисобни тенглаштира олишадими?

77. ГООООООООООЛЛЛЛЛ! Нихоят, учрашувда хисоб очилди. Пауло Дибала мезбонларни олдинга олиб чиқди.

70. У учрашувни давом эттиролмади. Хайрулла Ҳамидовнинг фикларини ўз вақтида ўқий олган Сарри Матюидининг ўрнига Адриен  Рабьони майдонга туширди.

69. Блез Матюидининг қовурғасида муаммо юзага келганга ўхшайди.

61. Ўзгариш. Бернардески ўрнига Дуглас коста майдонга туширилди. "Ювентус"нинг ҳужумлари энди ўзгача кўриниш олиши мумкин.

60. Сариқ карточкаси бор Куадрадо яна бир бор қўпол ўйнади. Яхшиям ҳакамнинг ҳиммати бор...

58. "Милан" ҳужумчиси Пионтек яна ўткир бурчак остидан хавли зарба йўллади. Шченсний яна ўз ўрнида.

55. Ўзгариш. Роналду ўрнига Дибала учрашувни давом эттиради. Португалиялик ҳужумчи яна Мауриццио Сарри билан кўришмай кийиниш хонасига йўл олди.

52.Мезбонларнинг қарши ҳужуми хавфли кўриниш олиши мумкин эди, аммо Бернардескининг узоқ масофадан йўллаган зарбасига яна аниқлик етишмади.

46. Иккинчи бўлимга старт берилди.

- Биринчи бўлим якунланди. Танаффус.

45+1. Бир дақиқа ичида Тео ва Пионтеклар Шченсний дарвозасини ўққа тутиб кўришди. Польшалик посбон эса хушёр.

45. "Милан" хавлироқ кўринмоқда ва ўйнамоқда.

43. Ниҳоят, Роналдудан хавфли зарба. Аммо бу ҳам Донаруммага қийинчилик туғдирмади.

42. Мақсадсиз ҳужумлар давом этади.Жамоалар майдонда нимадир билан шуғулланишяпти.

40. Қарши ҳужумга қочаётган Игуаинни тўхтатиб қолгани учун "Милан" футболчиси Крунич огоҳлантирилди.

36. Хуан Куадрадо ҳаракатланаётган "Ювентус"нинг ўнг қанот ҳимоясида бўш зоналар кўзга ташланмоқда. Колумбиялик футболчи ҳужумга берилиб кетяпти. "Милан" асосан шу томондан ҳужумларга урғу бермоқда.

33. Чалханоглу билан тўқнашиб кетган "Ювентус" футболчиси Бернардески шифокорлар ёрдамидан фойдалангач, ўйинга қайтди.

30. Федерико Бернардески ўнг қанотдан рейд уюштириб, зарба йўллади. Тўп дарвоза тўсини устидан ўтиб кетди.

25. "Россонерилар" ҳисобни очишига бир баҳия қолди. Қанотдан узатилган тўпни Пакета боши билан дарвозага йўллади. Шченснийдан сейв.

18. "Ювентус"да асосан Бернардески ўйнаётган чап қанот фаоллик кўрсатмоқда. "Милан"да эса Сусонинг ўнг қаноти.

14. "Ювентус"нинг ҳужуми. Игуаин ўткир бурчак остидан зарба берди. Бурчак тўпи ишлаб олди.

12. Ҳамон дарвозалар томон аниқ зарба берилганича йўқ.

6.Эслатиб ўтамиз, мазкур учрашувга қадар "Милан" ҳисобида 13 очко бор эди. "Россонерилар" турнир жадвалининг 12-поғонасида жойлашганлар. "Юве" эса 29 очко билан иккинчи бўлиб турибди. Турин клуби бугун ғалаба қозонса, биринчи ўринга қайтади.

3. Учрашувда ташаббусни қўлга олиш учун ҳар икки жамоа фаол ҳаракатлар амалга оширишмоқда.

1. Учрашув бошланди. Ўйинни "кекса синьора" бошлаб берди.

"Милан" футболчиларининг учрашувдан олдинги чигалёзди машғулотлари:

- Ассалом-у алейкум, championat.asia сайтининг қадрли кузатувчилари! Бугун Италия А Серияси 12-турининг марказий беллашуви "Ювентус"-"Милан" баҳсини сизлар билан биргаликда кузатиб боришни ихтиёр этдик. Мазкур саҳифа орқали учрашувнинг матнли трансляциясини бевосита кузатиб боришингиз ва ўз фикрларингиз билан ўртоқлашишингиз мумкин.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика