

"Фиорентина" ҳужумчиси Мойзе Кин 14-дақиқада ҳисобни очди. Аммо, "Рома" ярим ҳимоячилари Матиас Суле (22-дақиқа) ва Брайан Кристанте (30-дақиқа) биринчи бўлимнинг ўзида "бўрилар"ни ҳисобда олдинга олиб чиқди ва баҳс сўнггига қадар дарвозаларга бошқа тўп киритилмади.
"Женоа" ўйинчиси Жефф Эхатор 33-дақиқада меҳмонларни олдинга олиб чиқди. Шундан сўнг "Наполи" Андре-Франк Замбо-Ангисса (57-дақиқа) ва Расмус Хейлунд (75-дақиқа)нинг голлари эвазига ғалабага эришди.
Марказий ўйинда ҳисоб очилмади.



