UZ

Сўнгги янгиликлар

А Серия. Қизғин беллашувлар, кутилмаган вазиятлар ҳамда эҳтиросларга бой бўлган тур ҳақида Янгиликлар

А Серия. Қизғин беллашувлар, кутилмаган вазиятлар ҳамда эҳтиросларга бой бўлган тур ҳақида

"Ювентус"нинг илк мағлубияти, Милан дербиси ҳамда "Рома" куздан бери юта олмаётган "СПАЛ"га ютқазиб қўйди.

"Ювентус" Генуяда мағлубиятга учради

ЕЧЛ доирасидаги учрашувда "Атлетико"ни йирик ҳисоб билан мағлуб этган туринликлар бундай ўйин намойиш этишини очиғи кўпчилик ҳаёлига ҳам келтирмаган эди. Айниқса, турнир жадвалининг 12-поғонасини банд этиб турган "Женоа"га имкониятни бой бериши кутилмаган вазият бўлди. Жамоа етакчиларига дам олишга рухсат берилди. Бироқ Криштиану майдонга тушмаслигидан хабар топган "грифонлар” мухлислари чипта пулини қайтариб беришларини талаб қилдилар. "Женоа" дастлабки дақиқаларданоқ хавфли вазиятлар ярата бошлади. "Кекса синьора" ҳужумда бироз суст ўйнади.

Иккинчи таймда меҳмонлар гол уришга муваффақ бўлдилар. Канселу тўпни Дибалага ошириб берди. Дибала бундан унумли фойдаланиб, тўпни дарвоза томон йўллади. Бу пайтда такрорий видео қўйилиб, бунга қадар Бентакур тўпни қўли билан ўйнаганини гувоҳи бўлишди. Шундан сўнг, гол ҳисобга олинмади. Ўйиннинг ҳал қилувчи палласида Чезаре Пранделли иккита ўйинчини алмаштиришга қарор Чезаре Пранделли қилди. Улар эса баҳсни умуман бошқа томонга ўзгартириб юбордилар. Горан Пандев шериги Стурарога пас берди, Бундан унумли фойдаланган Стефано собиқ жамоаси дарвозасини "Женоа" таркибида илк бор ишғол этишга муваффақ бўлди. "Ювентус" зўр бериб ўйнамаётгани туфайли яна битта гол ўтказиб юборди. Куаме жамоадоши Пандевга ажойиб пас берди. Натижада македониялик гол урди. Тўғри, қачондир шундай бўлиши керак эди. Лекин "Ювентус"нинг биринчи мағлубияти кутилмаган бўлди.

"Интер" дербида ғалаба қозонди

Дербидан олдин мутахассислар "Милан"ни фаворит деб ҳисоблашаётган эди. Аммо бундай ўйинларда олдиндан бир нима дейиш қийин. Баҳснинг 4 дақиқасидаёқ Лаутаро Мартинеснинг фаоллиги “Интер” ҳисобига битта гол ёзилишига сабаб бўлди. Аргентиналик тўп учун курашиб, уни Перишичга ошириб берди. Кейин эса у тўпни дарвоза томон йўллади. Буни кўрган Весино гол уриб, джарвозани ишғол этди. "Милан" эса ўйин бундай бошланишини кутмаган ҳам эди. Милан Шкриньяр тўпга эгалик қилиб, йўлида тўсқинлик қилиши мумкин бўлган Пентекни ўйиндан “четлаштириб қўйди”.

Иккинчи тайм бошида Политано бурчакдан жарима майдонига кириб борди. Де Врей эса гол уришга муваффақ бўлди. Бироқ орадан беш дақиқа ўтиб, Хакан Чалханоглу жарима мадонида ажойиб ҳаракатланди. Бакайоко эса дарвозани ишғол қилди. Лекин оз фурсатдан сўнг, Политано яна ўзини кўрсатди. 67-дақиқада “Интер” ўйинчилари пенальтидан тепиш имкониятини қўлга киритдилар. Мартинес бундан фойдаланиб қолди. Лекин "россонерилар" бунга яна гол билан жавоб беришди. "Милан" катта куч билан олдинга ташланди, аммо "кўк-қоралар" сўнгги дақиқаларгача рақибга имкон беришмади. Гаттузо шогирдларида ўша қулай имконият ахири бўлди, лекин унда ҳам Д`Амброзионинг жонкуярлиги таблодаги ҳисоб ўзгармай қолишини таъминлади. Айнан шу ғалаба эвазига "Интер" "Милан"дан ўзиб кетди ва 3-ўринга кўтарилиб олди.

"Наполи" "Удинезе"ни мағлуб этди

Неаполликлар охирги ўйинларда унчалик кучлидек кўринмасдилар. Шунинг учун "Удинезе" билан баҳсда 3 очко уларга жуда зарур эди. Анчелотти ротация қилишга қарор қилди, бироқ доимий тактикасидан узоққа кетмади. Ҳужумда Мертенс ва Милик майдонга тушди. "Наполи" учрашувннг илк дақиқаларидан ҳужумга ўтди ва бир нечта хавфли вазиятлар яратишга муваффақ бўлди. Мертенс шериги Юнесга тўпни ажойиб тарзда етказиб берди. Амин эса гол уриб, ҳисобни очди. Орадан 10 дақиқа ўтиб Кальехонни дарвозани ишғол этди. Бироқ бир неча дақиқа ўтиб, "Удинезе" ўйинни жиловини ўз қўлига олди ҳамда Кевин Лазанья рақиб дарвозаси томон гол йўллади. Ўша пайт "Наполи" ҳимоя чизиғи билан нима муаммо юзага келганини тушунтириб бериш қийиню Бироқ бундан самарали фойдаланган "зебралар" олтдақиқа ичида Ласанья ва Фофана туфайли 2та гол уришша эришдилар.

Шундан кейин Анчелотти кийиниш хонасида асабийлашиб, ўйинчилардан аччиқланди. "Наполи" футболчилари иккинчи таймда ўзларини қўлга олган ҳолда майдонга тушдилар. Аркадиуш Милик 57-дақиқада неаполликлар ҳисобига 3-голни ёзиб қўйди. Бу унинг 11 учрашувдаги ўнинчи голи бўлди. Биринчи таймдаги иккита голни ёдида сақлаган "Наполи" концентрацияни йўқотмасликка урунди. Бироздан кейин Алланнинг узатмасидан Мертенс рақиб дарвозасини ишғол этишга муваффақ бўлди. Шу билан, “Наполи” баҳсни ғалаба билан якунлади.

"Рома" куздан бери уйда ғалаба нималигини билмаётган "СПАЛ"га ютқазиб қўйди  

Римликлар Раньерининг биринчи учрашувидаги ғалабадан сўнг, муваффақиятли одимларини давом эттириш ниятида эдилар ва куздан буён ўз майдонида ғалаба нималигини билмай келаётган "СПАЛ" бу борада жуда қулай рақибдек эди. Мезбонлар биринчи дақиқалардан рақиб шаштини қайтаришга муваффақ бўлди ва ўзлари кам сонли ҳужумлардан бирида ҳисобни очишга эришишди. Сионек ошириб берган тўпни Фарес Ольсен қўриқлаётган дарвозага жойлаб қўйди. Бу вазиятда швециалик дарвозабоннинг ҳам қисман айби, хатоси бор эканлигини таъкидлаш лозим. Унинг жой танлашдаги хатосидан сўнг, "Рома" яна бир гол ўтказиб юборди. Римликлар эса ҳа деганда Вивиано дарвозасига йўл топа олишмади. Жеко-Шик жуфтлиги кутилганидек иш бермади, Эл-Шаарави ва Клюйверт эса ўз қанотларида яккаланиб қолгандек кўринди.

Иккинчи таймни катта босим билан бошлаган "Рома" Жекони жарима майдони ичида йиқитишгани учун пенальти тепиш ҳуқуқига эга бўлди. Перотти бу ишни ишончли тарзда амалга оширди ва мувозанатни тиклади. Лекин кўпчилик меҳмонлар энди ғалабани ўз томонларига оғдириб олар эканда деб турганда, ташаббус мезбонлар томонига ўтиб кетди. "Бўрилар" ҳимоясининг эътиборсизлиги оқибатида Петанья ўта қулай вазиятга чиқиб кетаётганда, Жесус уни қоидани бузган ҳолда тўхтатишдан ўзга йўл топа олмади. Пенальтини жабрланувчининг ўзи ишончли тарзда амалга оширди ва А Сериядаги 11 голини расмийлаштирди. Таъкидлаш лозим, қолган вақт давомида "Рома"дан кўра, "СПАЛ" яна бир гол уришга яқинроқ келди. Жахли чиққан Раньери жамоаси ўйинидан қониқмаётганини яшириб ўтирмади. Унинг бахтига 4-ўрин билан орадаги 4 очколик фарқ ўзгармай қоладиган бўлди. 

"Лацио" ишончли ғалабага эришди ва еврокубоклар йўлидаги муҳим қадамни ташлади  

"Бургутлар" еврокубоклар йўлланмаси курашидан тушиб қолмасликлари учун ўз майдонрларида "Парма"ни таслим этишлари талаб этиларди. Милинкович-Савич жарима майдони ичига тўпни усталик билан ташлаб берди, Марушич эса Сепега умуман имкон қолдирмади. Кўп ўтмай, "Лацио" пенальти тепиш имкониятига эга бўлди - Луис Альберто дарвозабон ва тўпни бошқа-бошқа бурчакларга равона қилди. Лекин мезбонлар тўхташ ниятида эмасдилар. Танаффусгача испаниялик футболчи жамоасининг ўйиндаги, ўзининг мавсумдаги учинчи голини уришга эришди. Плеймейкер ўтган мавсумдаги спорт формасида эмас, бироқ агар шу ўйин унинг қайтишига туртки бўлса, бу "Лацио" ва мухлислари учун ажойиб янгилик бўлади. Тайм сўнгида яна Луис Алберто фаоллик кўрсатди, унинг тўп оширишидан сўнг Лулич қулай вазиятга чиқиб борди ва орадаги фарқни яна битта голга оширди.


Иккинчи бўлим кутилганидек расмиятчилик учун ўтказилди. Ниятига эришган "Лацио" эконом-режимда ўйнай бошлади ва шундагина "Парма" ҳужумда бир нималар қилишга имкон топди. Маттиа Спрокатти "Лацио" ҳимоячиси хатосидан унумли фойдаланди ва ҳеч бўлмаса битта жавоб тўпини киритди. "Лацио" ҳамон 7-поғонани банд этиб турибди, лекин Индзаги шогирдларининг захирасида битта ўйин мавжуд. Бундан кўриниб турибдики, бизни еврокубоклар йўлланмалари учун қайноқ кураш кутиб турибди.


Шунингдек,

"Болонья" ғалаба қозонди

"Сампдория" рақиб дарвозасини 5 марта ишғол этиб, ғалабани қўлга киритди.

"Аталанта" турнир жадвалининг энг сўнгги поғонасини эгаллаган "Кьево"ни мағлуб эта олмади.

Сергей Румянцев

Нозима Зарипова таржимаси

Рейтинг: +7   

Фикрлар

   
19 мар 20:46:01
Asiljon_Arsenal London Fc
Zlatan_10 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Google yozing
Ha makedoniyalik ekan rahmat sizga.Bolgariyada o'ynamaganmidi shunga adashtiribman))
   
19 мар 13:37:04
PAXTAKOR,INTER,CR7,MYU
Inter va Yuvega omad!
   
19 мар 13:29:41
Zlatan_10
Asiljon_Arsenal London Fc фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Pandev Makedoniyalik qachondan beri???
Google yozing
   
19 мар 13:06:12
Adiz731
Italiyaga futbol qaytmoqda
-1   
19 мар 13:22:45
Asiljon_Arsenal London Fc
Pandev Makedoniyalik qachondan beri???
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
������.�������

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг