UZ

Сўнгги янгиликлар

07:34Тунис - Нигерия 0:1  0 02:00Olamsport: Боксчиларимизнинг "Президент кубоги"даги натижалари, қиличбозларимиз ЖЧда жанг қилишди ва бошқа хабарлар  0 00:57"Интер" футболчиси "Парма"га ўтди  0 00:33Вальверде Гризманнга таъриф берди  1 00:16"Ювентус" дарвозабони Португалияга учиб кетди  2 23:58Гвардиола - Санега: "У бахтли бўлмаса, кетиши мумкин"  5 23:43Ўзил нима учун сочини бўяганини айтди  9 23:28"Хаддерсфилд" янги либосини тақдим қилди, бу эса мухлисларга ёқмади  3 23:11Расман: Манчини "Рома"га ўтди  3 22:57Малком "Барселона"ни тарк этишни истамоқда  0 22:42"Тоттенхэм" уч нафар футболчиси билан хайрлашади  3 22:32Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси йиғин доирасидаги охирги ўйинда “Локомотив U-21”ни мағлуб этди  3 22:30"Навбаҳор" "Янгиер"ни мағлуб этди  6 22:29Германиялик футболчи майдоннинг ўзида вафот этди  3 22:18"Қўқон-1912" "Хўжанд" билан дуранг ўйнади  4

А Серия: "Қайноқ" старт ва "камбэк"ларга бой ўтган тур ҳақида Янгиликлар

А Серия: "Қайноқ" старт ва "камбэк"ларга бой ўтган тур ҳақида

Италия А Сериясининг 2-тури якунлари ҳақида тўхталиб ўтамиз.

"Кучли-бешлик" чемпионатлари ичида энг "қайноқ" старт шубҳасиз А Серияда бўлди. Жорий мавсумда ажойиб ўйинлари, драматик баҳслар ва "камбэк"лари билан Италия чемпионати кўпчиликда катта қизиқиш уйғотмоқда.

А Сериянинг иккинчи туридан ўрин олган иккита марказий баҳсда ҳам мезбонлар ғалабани тантана қилишди. Дастлаб Туринда бошланган  "Ювентус" - "Лацио" учрашувида Пьянич ва Манжукич томонидан киритилган голлар ўйин тақдирини ҳал этди. Қайд этиш керак, бу тўқнашувда меҳмонлар "Ювентус"га кутилган курашни тақдим эта олишмади.

Неаполдаги ўйин эса мухлислар учун олдиндан тахмин қилинганидек ширин "десерт"га айланди. Устоз ва шогирд, яъни Анчелотти - Гаттузо қарама-қаршилигида тажриба ўз сўзини айтди. Дастлаб Бонавентура ҳамда Калабрия томонидан киритилган голлар "Милан"га ғалабани тақдим этадиган кўринганди. Аммо иккинчи бўлимда ўйин бобида меҳмонларга умуман имконият бермаган "Наполи" жавоб тариқасида учта тўп киритишни уддасидан чиқди. Натижада "Наполи" биринчи турда бўлгани каби юксак ирода намойиш этди. Футбол тили билан айтганда, навбатдаги "камбэк" орқали неаполиклар ғалабани тантана қилишди.

Биринчи турда "Сассуоло"га ютқазган ва жаҳлдор кайфиятда бўлган "Интер" ўз уйида "Торино" меҳмон қилди. Ўйин аввалига мезбонлар истаган сценарий остида бошланди. Аммо иккинчи бўлимда вазият ўзгарди. Танаффусдан сўнг "Торино" иккита тўп фарқини йўққ чиқариб, таблодаги ҳисобни 2:2 кўринишига келтирди. Якунда Маццари бошчилигидаги "Торино" Спалеттининг бошқарувидаги "Интер"дан бир очко тортиб олди. "Интер" эса иккинчи турдирки ғалаба нималагини билмаяпти.

Стефано Пиоли қўл остидаги А Сериядаги энг ёш жамоа - "Фиорентина" биринчи турда "Ювентус"га муаммолар тақдим этишга уринган "Кьево"ни қабул қилди. Генуядаги фожиа туфайли "Фиорентина"нинг биринчи тур ўйини қолдирилганди. Шу боисдан ҳам "Кьево"дан фарқли ўлароқ бу баҳс Пиоли жамоаси учун янги мавсумдаги илк расмий ўйинга айланди. А Сериянинг янги ниҳоли сифатида қаралаётган "Фиорентина" ўз уйидаги баҳсда "Кьево"га ҳеч қандай имконият қолдирмади. "Кьево" "Фиорентина"нинг олтита голига биргина жавоб тўпи билан кифояланди.

Филиппо Инзаги қўл остидаги "Болонья" А Серияга янги қўшилган "Фрозиноне" майдонида нурсиз дурангга имзо чекди.

Генуядаги фожиа туфайли биринчи турни ўтказиб юборган шаҳар жамоаси - "Женоа" "Эмполи"ни мағлуб этишни уддасидан чиқди ва чемпионатни ғалаба билан бошлади.

Голларга бой тарзда ўтган яна бир баҳсда "Кальяри" ва "Сассуоло" ғолиб номини аниқлай олишмади - 2:2.

Леонардо Семпличи бош мураббийлигидаги СПАЛ ўз уйида "Парма"ни қабул қилиб, ягона гол эвазига муҳим ғалабага эришди. Эътиборлиси, СПАЛ иккинчи турдан кейин юз фоизлик натижа кўрсатган ҳолда пешқадамлар қаторига ўрнашиб олди.

"Удинезе" эса ўз уйидаги илк баҳсда ғалабани тантана қилди. Хулио Веласкез қўл остидаги жамоа "Сампдория" қаршилигини енгишни уддасидан чиқишди. Родриго Де Паул киритган гол "Удинезе"га мавсумдаги дастлабки ғалабани тақдим этди.

Турни якунлаб берувчи баҳс Римда бўлиб ўтди. Биринчи турни ажойиб тарзда ўтказган "Аталанта" бу сафар "Рома" меҳмони бўлди. Ўйин тезкор гол орқали шиддатли бошланди. ПСЖдан "Рома"га янги келган Хавьер Пастори учрашувнинг 2-дақиқасидаёқ "Олимпико"га тўпланган маҳаллий ишқибозларни хурсанд этишни уддасидан чиқди. Стартни яхши олган "Рома" голдан сўнг ўйин назоратини тўлиқлигича "Аталанта"га топшириб қўйди. Гасперини қураётган, тобора қувноқ жамоага айланиб бораётган "Аталанта" "Рома"ни қийин вазиятга қўйиб қўйди.

Дастлаб учрашувнинг 19-дақиқасида Тимоти Кастанье жавоб голини урди. Орадан кўп ўтмасдан "Зенит"дан яқиндагина "Аталанта"га қўшилган Ригони меҳмонларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Бу вазиятда Маноласнинг қўпол хатосидан сўнг Пашалич ажойиб ҳаракат қилди ва Ригонига қулай вазият тақдим этди. Танаффусга қадар эса Ригони яна бир бор тўпурарлик маҳоратини ишга солди ва "Аталанта"ни танаффусга анча қулай шароитда олиб чиқиб кетди - 1:3.

Иккинчи бўлимда эса А Серияда охирги пайтларда кўп учраётган, ютқазаётган жамоанинг ирода намойиш этганини кўрдик. Ди Франческо биринчи бўлимда марказдаги хатолардан тўғри хулоси чиқарган ҳолда майдонга таянч ярим ҳимоячи Н`Зонзини туширди. Шунингдек, ҳужумдаги ҳаракатларни тезлаштириш мақсадида Жастин Клюйверт ҳам жангга тайланди. Натижада бу ўзгаришлар ўз самарасини бермай қолмади. "Рома" иккинчи бўлимда ўртадаги мувозанатни тиклашга эришди. Дастлаб Флоренци Жеконинг узатмасидан сўнг ҳисобни қисқартирган бўлса, ўйин тугашига 8 дақиқа қолганида Манолас биринчи бўлимдаги кўпол хатосини "ювди" - 3:3.

Шуни қайд этиш керакки, "Аталанта" мазкур ўйинда жамоа етакчиси Алехандро Гомезнинг хизматларидан фойдалана олмади. Биринчи турда "Аталанта"га айнан Гомезнинг дубли ва иккита голли узатмаси ғалабани тақдим этганди. Шу тариқа голларга бой кечган мазкур қизиқарли баҳсда ҳам ғолиб номи аниқланмай қолди.

Айни пайтда А Серия турнир жадвалида "Ювентус", "Наполи" ва СПАЛ пешқадамлик қилишмоқда. "Аталанта", "Рома", "Сассуоло" ва "Удинезе" жамоарида ҳисобида 4 очкодан мавжуд. Шунингдек, биринчи турни ўтказиб юборган "Фиорентина" ва "Женоа" ҳам ҳозирча йўқотишларсиз. Турнир жадвалининг пастки қисмидан ҳозирча умуман очко олмаган "Кьево", "Лацио", "Сампдория" ва "Милан" жамоалари ўрин олишган.

Тўпурарлар пойгасида "Аталанта"нинг икки аъзоси Алехандро Гомез ва Ригони пешқадамлар қаторидан ўрин олишган. Ҳар иккала футболчи ҳисобида 2тадан гол мавжуд. Шунингдек, "Фиорентина" футболчиси Марко Бенасси, "Наполи" ярим ҳимоячиси Пётр Зейлински, "Сассуоло" вакили Доменико Берарди ва "Удинезе" футболчиси Родриго де Паул ҳисобида ҳам 2тадан гол бор.

Ассистентлар рўйхатида Гомез ("Аталанта"), Аллан ("Наполи"), Кришито ("Женоа") ва Кальехон ("Наполи") пешқадамлик қилишмоқда - 2.


А Серия, 2-тур ўйинлари жадвали


А Серия турнир жадвали

Италия чемпионатининг 2-турида ҳеч бир меҳмон жамоа ғалаба нашидасини суролмади. Ўтказилган 10 учрашувнинг 4тасида дуранг қайд этилди. Қолган олтита баҳсда мезбонлар ғалаба қозонишди.

А Сериянинг 2-турида жами 33 гол киритилди. Шуларнинг 22тасини мезбонлар, 11тасини меҳмон жамоалар киритишди.


Кейинги тур 31 август куни бошланади. Илк учрашувдаёқ яна марказий тўқнашув — "Милан" - "Рома"!

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг