А Серия клуби Йович ва Риберига қизиқмоқда

Alisher
28 авг 2021, 10:53
"Реал" форварди Лука Йович "Сампдория" эътиборини тортди.

Генуяликлар ёзги трансфер ойнаси сўнггига қадар 23 ёшли сербиялик футболчи билан шартнома имзолаш имкониятини кўриб чиқишади.

"Сампдория" шунингдек "Фиорентина" ва "Бавария"нинг 38 ёшли собиқ ярим ҳимоячиси Франк Риберига ҳам қизиқмоқда.

Бундан ташқари, Генуя клуби "Наполи" билан ҳужумчи Андреа Петанья борасидаги музокараларни давом эттирмоқда, шунингдек "Монако" билан ўтган мавсум "Сампдория"да ижарада ўйнаган вингер Кейта Бальде бўйича ҳам алоқада.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: gianlucadimarzio.com