UZ

Сўнгги янгиликлар

19:15Португалия ва Колумбия ЖЧ-2026 учун мўлжалланган либосларини тақдим этди  0 18:54Пеп Гвардиола финал олдидан қандай фикрда?  1 18:40Япония - аёллар ўртасида Осиё кубоги ғолиби!  0 18:28Ўзбекистоннинг гуруҳдаги рақиблари ФИФА кунларида қайси жамоаларга қарши ўйнайди?  2 18:00ФИФА Нигериянинг эътирозини рад этди. Конго ДР Ўзбекистон билан бир гуруҳдан ўрин олиш учун курашади  0 17:47"Манчестер Юнайтед" ҳакамлик устидан шикоят киритмоқчи  2 17:27Альваро Арбелоа: "Тарихдаги энг яхши дарвозабон жароҳат олди. Лекин бизда яна бир фантастик кипер бор"  10 16:59Меҳмон стадионда мезбон: "Сўғдиёна" - "Пахтакор" учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  0 16:51АПЛ. "Брайтон" - "Ливерпуль" учрашуви асосий таркиблари маълум қилинди  5 16:29Габон термасининг Тошкент йиғини учун таркиби маълум қилинди  3 15:59Сўнгги дақиқадаги супергол, "Насаф"га қарши қуруқ ўйин ва бошқалар - Суперлигада 4-тур лауреатлари  4 15:40Тринидад ва Тобаго термасининг Тошкентга келадиган таркиби маълум қилинди  6 15:09Ўзбекистон терма жамоасининг март ойидаги йиғин учун таркиби эълон қилинди. Унда янги номлар ҳам бор  35 14:58Жейми Каррагер: "Артета Моуриньюга ўхшаб бормоқда"  8 14:28Ираола: "Биз ғалабага яқинроқ эдик"  0

А Серия. Ўтган уй учрашувида 7 та гол киритган "Аталанта" мағлубиятга учради Янгиликлар

А Серия. Ўтган уй учрашувида 7 та гол киритган "Аталанта" мағлубиятга учради

Италия чемпионати 11 туридан ўрин олган "Аталанта" ва "Кальяри" жамоалари ўртасидаги учрашувда меҳмонлар 3 очколик бўлишди.
А Серия, 11 тур >>  Мусобақа жадвали 

Аталанта – Кальяри 0:2 (0:1, 0:1)

3 ноябрь, 16.30, «Адзурри д′Италия»

Голлар: Пашалич (автогол) 33 — 0:1, Олива 58 — 0:2.

Аталанта – 95.Голлини, 8.Госенс (Хейтебойер, 46), 2.Толои, 19.Гимшити, 21.Кастань, 72.Иличич, 88.Пашалич, 10.Гомес (Малиновски, 46), 11.Фройлер, 6.Паломино, 9.Муриэль (Бэрроу, 78).

Кальяри – 90.Ольсен, 15.Клаван, 12.Каччаторе, 22.Ликояннис, 19.Пизакане, 17.Олива, 6.Рог (Нандез, 71), 29.Кастро (Ионита, 88), 4.Наингголан, 10.Жоао Педро, 99.Симеоне (Серри, 84).

Огоҳлантиришлар:
Рог (15), Ликояннис (25), Олива (56), Малиновски (67).

Четлатиш:
Иличич (39).

Аталанта

Серия А . 11-тур

03/11/2019, 16:30

2
:
0
Тугади

Кальяри

Марио Пашалич - 32', Кристиан Олива - 58'

Стадион: Gewiss Stadium, 18617 томошабин

Бош ҳакам: Rosario Abisso

45'
90'
39'  Йосип Иличич
46'  Алехандро Гомес (Руслан Малиновский)
46'  Робин Госенс (Ханс Хатебур)
67'  Руслан Малиновский
70'  Рафаэл Толой
78'  Луис Муриэль (Муса Барроу)
15'  Марко Рог
25'  Хараламбос Ликояннис
32'  Марио Пашалич
56'  Кристиан Олива
58'  Кристиан Олива
58'  Джованни Симеоне
71'  Марко Рог (Наитан Нандес)
84'  Джованни Симеоне (Альберто Черри)
88'  Лукас Кастро (Артур Ионицэ)

УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ.

— Ўйиннинг иккинчи бўлимига 3 дақиқа қўшиб берилди.

90. "Аталанта" ҳужумлар ёмғирини уюштирмоқда.

88. Ўзгариш. Кастро ўрнига Ионита туширилди.

87. Малиновскининг зарбасини Ольсен қайтариб қолди.

84. Ўзгариш. Симеоне ўз ўрнини Серрига бўшатиб берди.

83. "Кальяри" қарши ҳужумга ўтиб кетди. Педронинг узатмасидан кейин, Симеоне дарвозанинг чап томон пастки бурчагини нишонга олди. Голлинидан сейв!

81. Бэрроу илк имкониятидан фойдалана олмади, дарвозабон яхши ўйнади.

78. Муриэль алмаштирлди, унинг ўрнига Муса Бэрроу учрашувнинг қолган қисмида ҳаракат қилади.

71. Ўзгариш. Рог ўрнига Нандез тушди.

70. Асаблар таранглашмоқда. Малиновски зарба берганидан кейин бурчак зарбаси берилишини сўрамоқда.

67. Руслан Малиновски огоҳлантирилди.

62. "Аталанта" икки тур аввал ўз майдонида мухлисларини жуда ҳам хурсанд қилганди >>> А Серия. "Наполи" очко йўқотди, бир киши кўп ўйнаган "Аталанта"дан голлар ёмғири 

58. Ҳисоб ўзгарди, ГОЛ! 0:2. Олива юзага келган имкониятдан фойдаланди ва Симеонинг узатмасини голга айлантирди. 
56. Оливага сариқ карточка кўрсатилди. 
46. "Аталанта" иккита ўзгариш амалга оширди. Гомес ўрнига Малиновски, Госенс ўрнига Хейтобойер тушди.
ИККИНЧИ БЎЛИМ БОШЛАНДИ!

ТАНАФФУС...

— Биринчи таймга дақиқа қўшиб берилди.

45. Биринчи бўлимнинг сўнгги дақиқасида Симеоне узоқ масафадан кучли зарба берди. Ноаниқ.

39. Йосип Иличич майдондан четлатилди. Тўп учун курашда рақибини оёғига қасддан тепгани учун унга қизил карточка кўрсатилди. Ана энди бергамоликларнинг аҳволи янада оғирлашиши табиий.

38. ГОООМЕЕЕЕЗ! Зарба мукаммал бўлган вазиятда тўп дарвоза тўсинига ва кейин дарвозабонга тегиб майдон ташқарисига чиқиб кетди. "Аталанта" энди ўз ўйинини кўрсатишни бошлади.

33. ГОЛ! "Кальяри" ҳисобни очди. Жарима зарбасидан узатмага Качатторе чиройли ҳаракати орқали тўпни дарвозага тўғрилаб қўйди. Йўл-йўлакай тўп Пашаличга тегиб, дарвоза тўридан жой олди. Автогол!

31. Симеоне ва Кастро бошлаган ҳужумни Педро омадли якунлаб қўйиши мумкин эди. Ўнг қанотдан жарима майдончасига ерлатиб узутилган тўпга Педро зарба берди. Унинг зарбаси блокланди.

29. Наинггиолан "Рома" ва "Интер"даги йилларини ёдга олди шекил, ҳар ҳолда узоқ масафадан кучли зарба йўллади. Бу сафар ноаниқ.

27. УХХ. Чап қанотдан узатма бўлганди. Кастаннинг сакраб келаётган тўпга берган зарбаси дарвоза устуни ёнгинасидан ўтиб кетди. 

25. Ликояннис ҳам огоҳлантириш олди.

24. Илишичнинг 25 мертдан йўллаган жарима зарбаси жонли деворга тегиб қайтди ва тўп майдон марказигача етиб борди.

21. Голлини! "Кальяри"нинг марказдан бошланган ҳужумини тўхтатиб қолди. Кастронинг ажойиб узатмаси орқали Рог деярли бирга-бир вазиятга чиқиб кетганди. 

19. Симеоне икки ҳимоячининг қаттиқ қаршилигига учради. "Аталанта" мудофаа чизиғи мазкур форвардни жиддий қўриқламоқда.

15. Учрашувдаги илк огоҳлантириш. Марко Рог тўпга хавфли чиқиб келгани учун сариқ карточка олди.

12. Кастань тўпни ўнг қанотда турган Иличичга узатди ва ундан "девор" услубида фойдаланиб, рақиб жарима майдони ичига кириб борди. Майдоннинг ҳолати ва ҳимоячининг ҳушёрлиги Кастаннинг ерга йиқилиши ва катта бўлмаган жароҳат олиши билан тугади. Италияда кучли ёмғир ёғмоқда.

10. Майдон эгаларида стандарт вазият. Иличич тўпни жарима майдонига узатиб берди. Лекин, бу уриниш муваффақиятли чиқмади.

6. Наингголаннинг ўқдек зарбасини "Аталанта" ҳимоячиларидан бири боши билан қайтарди ва бурчак зарбаси. "Кальяри" илк дақиқаларданоқ устунликни қўлга олмоқда ва Бергамога 3 очко учун келгани кўриниб турибди.

3. Симеоненинг зарбаси жуда хавфли чиқди. Меҳмонлар ҳужумчиси ўнг қанотдан криб борди ва яқин бурчакни нишонга олди. Голлини ўз ўрнида.

1. Урашувга старт берилди!

— Жамоалар майдонга чиқиб келишди.  А Серия мадҳияси янгради. Учрашувга саноқли сониялар қолмоқда.



— Ассалому алайкум! Италия чемпионатининг 11 туридан жой олган "Аталанта" ва "Кальяри" жамоалари ўртасидаги баҳсни кузатишга таклиф қиламиз.

Айни вақтда "Аталанта" 10 турдан кейин 21 очко тўплаган ҳолда мусобақа жадвалининг 4 поғонасида бормоқда. Меҳмонлар ҳисобида 18 очко ва улар олтинчи ўринни банд этиб туришибди.

А Серия. Мусобақа жадвали 

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика