UZ

Сўнгги янгиликлар

07:48«Лестер» бир йиллик танаффусдан сўнг яна АПЛга қайтди  0 07:24Ўзбекистон кубоги. 3-тур баҳслари давом эттирилади  0 07:15ЛаЛига. "Реал Сосьедад" - "Реал Мадрид" 0:1   0 07:10Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон - Эрон 3:3 (пенальтилар 4:5)  0 07:05Футзал бўйича Осиё Кубоги. Таиланд - Тожикистон 3:3 (пенальтилар 6:5)  0 07:00Футзал бўйича Осиё Кубоги. Вьетнам - Қирғиз Республикаси 2:3  1 06:55U-23 Осиё кубоги. Ироқ - Вьетнам 1:0  0 06:50U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони 2:0  6 01:57Ла Лига. Арда Гюлер "Реал"га ғалаба тақдим қилди!  63 01:40Меҳди Тареми Италия чемпиони сафига қўшилади! (Фабрицио Романо)  3 01:24Арда Гюлер ажойиб натижа қайд этмоқда  1 01:12"Арне Слот – "Ливерпул"нинг янги бош мураббийи!" – Фабрицио Романо  10 00:55Жасур Жалолиддинов: "Бу жамоа билан анча олдин бошланган ўзаро ҳисоб-китобимиз бор эди"  10 00:45U-23 Осиё кубоги. Ироқ минимал ҳисобда Вьетнамни енгди ва ярим финалга йўл олди. Кейинги рақиб – Япония  21 00:25Хосе Венансио Лопес Эронга қарши учрашувдан кейин қандай фикрлар билдирди?  8

А. Азизхўжаев хотира турнирда “Локомотив” болалари бронза медаллари соҳиби бўлди Янгиликлар

А. Азизхўжаев хотира турнирда “Локомотив” болалари бронза медаллари соҳиби бўлди

Футболимиз тарихидаги энг кучли ҳимоячилардан бири бўлган Акмал Азизхўжаев хотирасига бағишлаб 2006 йилда туғилган болалар ўртасида 12-15 май кунлари футбол турнири ўтказилди.
Ушбу муксобақада “Локомотив” футбол мактабининг 2006 йилда туғилган болалари ҳам иштироқ этиб, яхши натижалар қайд этганини таъкидлаш лозим.

Аввалига ёш футболчиларимиз Тошкентнинг “Спартак” жамоасига қарши майдонга тушиб, кичик – 0:1 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйишди. Айтиш керакки, “Спартак” кейинги ўйинларда бошқа рақибларини ҳам енгиб, якунда турнир ғолибига айланди. Иккинчи учрашувда жамоамиз “Бунёдкор” билан 3:3 ҳисобида дуранг ўйнади. Кейин “Пахтакор 2” жамоасини 3:1 ҳисобида мағлуб этди. Учинчи ўрин учун кечган бахсда “Пахтакор” устидан 2:1 ҳисобидан ғалаба қозонган “Локомотив” болалари мусобақанинг бронза медаллари соҳибига айланишди.

Ушбу жамоани мусобақага “Локомотив” футбол мактабида мураббий сифатида иш олиб борадиган Суннат Рўзиев тайёрлади.

Клубда болалар ва усмирлар футбол мактаби мудири лаврзимида иш олиб бораётган Эркин Саидов ва “Локомотив” профессионал футбол клуби спорт директори Равшан Муқимовларниинг болалар ва ўсмирлар футболи ривожи йўлида қилаётган меҳнатларини алоҳида таъкидлаш ўринли. 2006 йилда туғилган болаларнинг ушбу ютуғини клубнинг болалар футболига қаратаётган эътиборининг самараси сифатида эътироф этса бўлади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика