Кутилмаган бурилиш: Палмер фаолиятини АПЛнинг бошқа жамоасида давом эттириши мумкин

Sherzod Nurmatov
23 янв 2026
Коул Палмер "Челси"нинг ҳақиқий етакчисига айланди, аммо жорий мавсумда уни жароҳатлар безовта қилди.

Энди эса ярим ҳимоячи уйини соғиниб қолаётгани ва бошқа клубга ўтиши мумкинлиги ҳақида хабарлар пайдо бўлди.

"Express Sport" маълумотларига кўра, англиялик ярим ҳимоячи она шаҳри — Манчестерни соғиниб қолган. У туғилган шаҳрига қайтиб, фаолиятини "Манчестер Юнайтед" сафида давом эттириши мумкин.

Палмер Чемпионлар Лигасидаги ўйинни ўтказиб юборди. Бош мураббий Лиам Росеньор учрашувдан кейинги матбуот анжуманида бу қарор эҳтиёт чораси сифатида қабул қилинганини, чунки Коул олдинги ўйиндан кейин ноқулайлик ҳис қилганини тушунтирди.

"Пафос" устидан қозонилган ғалабадан сўнг "Челси" Чемпионлар Лигаси турнир жадвалида 8-ўринга кўтарилди. Жамоа 7 ўйиндан кейин 13 очко тўплаган ва 1/16 финалга тўғридан-тўғри чиқиш учун навбатдаги баҳсда ғалаба қозониши шарт.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Express Sport