Эшитдик-да! "Бунёдкор" "Пахтакор" собиқ устозига қизиқмоқда

Sherzod Nurmatov
20 янв 2023
"Пахтакор" собиқ бош мураббийи Питер Хюистра "қалдирғочлар" устозига айланиши мумкин.

Бизга етиб келган маълумотларга қараганда, "Бунёдкор" нидерландиялик мутахассиснинг хизматларига қизиқиш билдирмоқда.



Алоҳида айтиш жоиз, Питер 2018-2020 йилларда грузиялик мураббий Шота Арвеладзенинг ассистенти вазифасини бажарган, сўнгра у кетгач, бош мураббий лавозимида фаолият юритган эди.

Эслатиб ўтамиз, "Бунёдкор" айни пайтда Иван Бошкович билан амалдаги шартномага эга. 


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: championat.asia