

"Қалдирғочлар" таркибида бир қанча ўзгаришлар мавжуд. Хусусан, жамоани 4 нафар легионер тарк этганини таъкидлаш керак (Францис Нарх, Ибрагим Томива, Дмитрие Побулич ва Павел Могилевец).

Бундан ташқари, Фарруҳ Икромов, Фарҳод Мираҳматов, Сарвар Каримов, Ғайрат Азизхўжаев, Зафар Сафаев ва Муҳаммадодил Қаҳрамонов ҳам 2023 йилни бошқа жамоа таркибида бошлайди.

Маълумот учун, аввалроқ Умарали Раҳмоналиев ҳам "Бунёдкор"ни тарк этган эди.



