31 дақиқада Мессига қарши 3 марта фол ишлатишди – бу борада ҳам Лео энг яхши

Omonjon To`xtamirzayev
30 авг 2021
Ҳужумчи Лионель Месси ПСЖ сафида дебют учрашувини "Реймс"га қарши (2:0) ўтказди.

Аргентиналик майдонга 66-дақиқада тушди ва 31 дақиқа ҳаракат қилди. Бу вақт оралиғида унга нисбатан уч марта қоида бузилди – бутун ўйин давомида бошқа ҳеч бир футболчига нисбатан 2 мартадан кўп қоида бузилмади.

Месси "Реймс" дарвозасига бирорта зарба бермади, аммо 20 та аниқ узатмани амалга оширди (умумий – 21 та пас, аниқлик – 95,2%).



Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: championat.asia